Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат университетларида жамоавий спорт турлари бўйича клублар ташкил этилади
Ўзбекистонда жамоавий спорт турлари ривожлантирилади. “Жамоавий спорт турларини ривожлантириш ва иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
2025-2026 ўқув йилидан барча давлат университетларида волейбол, баскетбол, гандбол, регби, чим устида хоккей, сув полоси жамоавий спорт турлари бўйича, бошқа давлат олий таълим муассасаларида камида 3 та жамоавий спорт турлари бўйича спорт клублари ташкил этилади.
Бунда олийгоҳларнинг спорт клублари фаолияти учун тегишли олий таълим муассасаси ректори (директори) шахсан масъул ҳисобланади. Спорт клуби раиси этиб таълим муассасаси ректори тайинланади, спорт клуби менежери лавозими эса олий таълим муассасаси кафедра мудири лавозимига тенглаштирилади.
ОТМларга ўз спорт клубларини тегишли спорт базаларига беғараз асосда жойлаштириш ҳуқуқи берилади. ОТМларнинг ҳар йилги бюджетдан ташқари даромадлари ва харажатлари сметасида спорт клубларини сақлаш бўйича харажатлар кўзда тутилади.
2025-2026 ўқув йилидан жамоавий спорт турлари бўйича қуйидаги спорт мусобақаларини ўтказиб бориш йўлга қўйилади:
- “Мактаб лигаси”;
- “Талабалар лигаси” ва “Олий таълим кубоги”;
- “Ректор кубоги”.
Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, давлат иштирокидаги тижорат банклари ва корхоналарда камида 3 та жамоавий спорт турлари бўйича спорт клублари ташкил қилинади.
Бунда жамоавий спорт турлари бўйича идоравий ташкилотлар кесимида “Раҳбар кубоги”, маҳаллий ҳокимликлар кесимида “Ҳоким кубоги” мусобақалари ўтказиб борилади. Маҳаллалар ўртасида “Маҳалла лигаси” мусобақалари ўтказиб борилади.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектларида жамоавий спорт турлари бўйича спорт клубларини ташкил қилиш, тадбиркорлик субъектлари спорт клублари ўртасида “Корпоратив спорт ўйинлари” спорт мусобақасини ўтказиб бориш йўлга қўйилади.
Ҳужжат 2024 йил 6 декабрдан бошлаб кучга кирди.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британияда депрессияга чалинган одамларга футболга бориш тавсия этилди
Спорт | 23:20 / 22.07.2025
-
АҚШ Трампнинг янги муддати давомида Украинага биринчи ҳарбий ёрдам шартномасини эълон қилди
Жаҳон | 23:01 / 22.07.2025
-
Ўзбек-қозоқ чегарасидаги туннел, ижтимоий объектлар геопортали ва Жиззахга ташриф – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:54 / 22.07.2025
-
Эрон давлат ходимларининг iPhone’лари Исроил билан уруш олдидан киберҳужумга учради – ОАВ
Жаҳон | 22:18 / 22.07.2025
Мавзуга оид

15:07 / 19.07.2025
Ўзбекистонда Уэлс билан ҳамкорликда қўшма университет ташкил этилиши мумкин

18:18 / 18.07.2025
Ўқувчилар физиология ҳолати асосида спорт турларига йўналтирилади

10:46 / 18.07.2025
18 нафар талабани имтиҳондан ўтказиб беришини ваъда қилган университет ўқитувчиси ушланди

11:16 / 09.07.2025