Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Президент жазога тортилади» – Жанубий Корея воқеалари юзасидан суҳбат
Жанубий Корея жиддий сиёсий-ижтимоий зўриқишни бошдан кечирмоқда. 3 декабр куни кечқурун президент Юн Сок Ёл ҳарбий ҳолат эълон қилди, орадан бир неча соат ўтиб буни бекор қилишга мажбур бўлди. Унинг маъмурияти вакиллари бирин-кетин истеъфо бермоқда. Kun.uz билан суҳбатлашган сиёсатшунос фикрича, президент истеъфога чиқади ёки унга импичмент эълон қилинади.

Корея президенти 3 декабр куни эълон қилган ҳарбий ҳолатни 4 декабр тонгида бекор қилишга мажбур бўлди. Давлат раҳбари таъбири билан айтилган конституциявий тузумни сақлаб қолиш ҳамда коммунистик мафкурага қарши кураш, шимолдан келаётган хавфларга қарши туриш учун эълон қилинган ҳарбий ҳолат бир неча соат давом этди холос. Парламент депутатлари 3 декабр тунининг ўзидаёқ ҳарбий ҳолатни тугатишга овоз бериши президентни ҳам орқага қадам ташлашга мажбур қилди.
Айни дамда ҳарбий техникалар ва аскарлар базага қайтган. Мухолифат эса президентдан истеъфо талаб қиляпти, импичмент лойиҳаси ҳам парламентга тақдим этилди. Юн Сок Ёл маъмурияти аъзолари бирин-кетин истеъфо бермоқда.
Корея пойтахти Сеул шаҳрида яшовчи журналист Елена Чуянованинг айтишича, президентнинг ҳарбий ҳолат эълон қилганини жамоатчилик ўта кескин қабул қилди ва давлат раҳбари жиддий танқидлар остида қолиб кетди.
“Президент кеча ҳарбий ҳолат эълон қилиб, ўз тарафдорларини йўқотди. Корейс медиаси давлатда вазият бундан ҳам чигаллашмаслиги учун тарафкашликни четга сурди ва мавжуд вазиятни кўрсатиб турди. Депутатлар тун бўлишига қарамай, парламентга етиб келишди ва ичкарига кира олганлари ҳарбий ҳолатни бекор қилиш учун овоз берди. Президент энди катта эҳтимол билан истеъфога чиқади, лекин истеъфога чиқса ҳам ҳарбий ҳолат қарори учун алоҳида жазоланса керак. Бундан ташқари, унинг рафиқасига нисбатан суд иши ҳам барибир давом этади. Кореяда кечаги воқеа жиддий муҳокама мавзусига айланди, сиёсий доиралар президент хато қилганини айтяпти” – Елена Чуянова, журналист
Фуқаролик жамияти институтлари ҳукумат истеъфосини ҳам талаб этмоқда. Давлатдаги энг йирик мухолиф куч «Тобуро» партияси давлат раҳбарига, мудофаа ва ички ишлар вазирларига, шунингдек, ҳарбий қўмондон ва полиция бошлиғига қарши фитна айбловларини қўшишини ҳам қўшимча қилган. Кореяни яқиндан ўрганган сиёсатшунос Жасурбек Неъматуллоҳ фикрича, президент Юн бу қарорни фавқулодда қабул қилган, лекин энг маъқул пайт ҳам шу кунлар эди. Чунки унинг АҚШ президенти билан алоқалари жуда яхши ва Байден ҳали амалдаги президент эканида таваккал қилишга уринди. Юннинг таваккали акс натижа кўрсатди, энди унга импичмент эълон қилиниши тобора аниқ бўлиб бормоқда, дейди сиёсатшунос.
“Юн Сок Ёл 2022 йилда ҳокимиятни эгаллаганидан бери аввалги Корея президентларидан фарқли равишда консерваторларча сиёсати билан ажралиб туради. Жамоатчилик унинг олиб бораётган сиёсатига хайрихоҳ эмас. Бюджет муҳокамаси, аниқроғи, ажратилаётган маблағлар тақсимоти бўйича мухолифат билан жиддий қарама-қаршиликка дуч келди. Бундан ташқари, президентнинг Шимолий Кореяга нисбатан ўта агрессив сиёсат олиб бораётгани, ядро қуроли учун ҳаракат бошлагани ҳам танқидларга учради. Шундай шароитда Юн ҳарбий ҳолат эълон қилишга мажбур бўлди. Бироқ бу президент учун тескари натижа берди. Лекин Юн учун энг қулай вақт ҳозир эди, чунки январ ойида президент Байден лавозимини Трампга топширади ва янги АҚШ ҳукумати Кореяга жуда ҳам хайрихоҳ бўлмаслиги прогноз қилиняпти. Президент Юн вазиятдан фойдаланиб, таваккал қилди” – Жасурбек Неъматуллоҳ
Айни пайтда президент маъмуриятидагилар оммавий равишда истеъфога чиқиш истагини билдириб, лавозимини тарк этмоқда. Yonhap ахборот агентлигига кўра, президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Шин Вон Сик, президент администрация раҳбари Жунг Жин Сук бу хусусида маълум қилган. Ҳаттоки, мудофаа вазири ҳам ҳарбий ҳолат учун жавобгарликни бўйнига олиб, истеъфо берди. Корея касаба уюшмалари федерацияси, демократия учун халқ бирдамлиги ва бошқа жамоат ташкилотлари аъзолари матбуот анжумани ўтказиб, Юннинг бир кун аввал эълон қилган ҳарбий ҳолати конституцияга зид эканини, қонуний ва ҳақиқий ҳисобланмаслигини таъкидлаган.
Шоҳрух Мажидзода суҳбатлашди.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британияда депрессияга чалинган одамларга футболга бориш тавсия этилди
Спорт | 23:20 / 22.07.2025
-
АҚШ Трампнинг янги муддати давомида Украинага биринчи ҳарбий ёрдам шартномасини эълон қилди
Жаҳон | 23:01 / 22.07.2025
-
Ўзбек-қозоқ чегарасидаги туннел, ижтимоий объектлар геопортали ва Жиззахга ташриф – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:54 / 22.07.2025
-
Эрон давлат ходимларининг iPhone’лари Исроил билан уруш олдидан киберҳужумга учради – ОАВ
Жаҳон | 22:18 / 22.07.2025
Мавзуга оид

20:16 / 18.07.2025
Ўзбекистон Жанубий Корея божхоначиларига 6 бош хизмат итини етказди

18:39 / 15.07.2025
Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик яна уч ойга узайтирилди

19:12 / 14.07.2025
Жанубий кореялик балиқчилар 1,9 млн долларлик тунецларни денгизга қўйиб юборди

14:58 / 14.07.2025