Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Сорос фонди собиқ менежерини молия вазири этиб танлади
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп ўз маъмуриятини унчалик машҳур бўлмаган, аммо ўзига содиқ одамлар қаторидан шакллантиришда давом этмоқда.

Фото: AP
Америкалик инвестор Скотт Бессент президент Доналд Трампнинг янги маъмуриятида АҚШ молия вазири лавозимини эгаллаши мумкин. Сайланган президент 22 ноябр, жума куни Бессентнинг ушбу лавозимга танланишини ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилди.
Оқ уй собиқ раҳбарининг сўзларига кўра, Бессент «дунёдаги етакчи халқаро инвесторлардан бири ҳамда геосиёсий ва иқтисодий стратеглардан бири сифатида кенг ҳурматга сазовор» ва узоқ вақтдан бери Америка саноати ва «Биринчи навбатда Америка» сиёсати тамойилларининг ашаддий тарафдори бўлиб келган.
«Скотт менинг АҚШ рақобатбардошлигини оширадиган ва адолатсиз савдо номутаносиблигига барҳам берадиган сиёсатимни қўллаб-қувватлайди, ўсишни биринчи ўринга қўядиган иқтисодни яратишга ҳаракат қилади, айниқса бизнинг келажакдаги энергия устунлигимиз орқали», — деди Трамп.
62 ёшли Бессентнинг муҳим сиёсий лавозимларда тажрибаси йўқ — у ҳозирда Key Square Management инвестиция фондини бошқаради, дея таъкидлайди Forbes. 2011 йилдан 2015 йилгача у магнат Жорж Сорос томонидан асос солинган инвестицияларни бошқариш бўйича энг йирик фондлардан бири бўлган Soros Fund Management'да бош инвестиция директори лавозимида ишлаган. Soros Fund Management, бошқа нарсалар қаторида, бутун дунё бўйлаб фуқаролик жамияти гуруҳларига молиявий ёрдам кўрсатадиган Сорос компаниялари гуруҳи бўлган «Очиқ жамият» жамғармаларининг қатор лойиҳаларига маблағ ажратди. Россия Федерациясида ушбу компаниялар гуруҳи кўпинча «Сорос жамғармаси» деб номланади.
Бессент Оқ уй собиқ раҳбарини сиёсатчининг ҳар иккала сайловолди кампаниясида ҳам қўллаб-қувватлаган, у АҚШ иқтисодига қарашлари бўйича республикачиларга ўхшайди, бироқ ўз ёндашувида анча мўътадил ҳисобланади, дейди кузатувчилар. Хусусан, инвестор Трамп томонидан ваъда қилинган, Европа Иттифоқида жорий этилиши кутилаётган АҚШга импорт қилинадиган маҳсулотлар учун божлар оширилишини зарурат эмас, балки музокараларда «таъсир кучи» деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, Бессент республикачининг қайта сайланиши аллақачон ижобий таъсир кўрсатган криптовалюта бозорига жуда ижобий муносабатда.
Трамп собиқ конгрессмен Даффини транспорт вазири лавозимига таклиф қилди
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп ўз маъмуриятида транспорт вазири лавозимига собиқ конгрессмен, ҳозирда телебошловчи бўлган Шон Даффини номзодини илгари сурди. 18 ноябр куни бу лавозимга номзодини эълон қилар экан, Трамп Вакиллар палатасида «фискал масъулият» учун курашган Даффининг ишини юқори баҳолади.
Доналд Трампнинг сўзларига кўра, Висконсин штатидан собиқ конгрессмен Конгрессдаги ҳамкасблари билан йўллар ва кўприклар қуриш бўйича муҳим лойиҳалар устида ишлаган ва вазир сифатида у учувчилар ва ҳаво ҳаракатини назорат қилувчилар ўртасида ирқий хилмахилликни қўллаб-қувватлаш дастурларини бекор қилади. «У Американинг автомобил йўллари, туннеллари, кўприклар ва аэропортларини модернизация қилишда сифат, малака, рақобатбардошлик ва гўзалликни биринчи ўринга қўяди», деди Оқ уйнинг бўлажак раҳбари.
Даффи 2011 йилдан 2019 йилгача АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси бўлиб ишлаган.
Ҳозирда 53 ёшли тўққиз фарзанднинг отаси Шон Даффи Fox Business телеканалида бошловчи бўлиб ишлайди ва ўта консерватив Fox News телеканали билан ҳамкорлик қилади, у ерда Трампнинг мудофаа вазири лавозимига номзоди Пит Ҳегсет дастурларни олиб боради.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британияда депрессияга чалинган одамларга футболга бориш тавсия этилди
Спорт | 23:20 / 22.07.2025
-
АҚШ Трампнинг янги муддати давомида Украинага биринчи ҳарбий ёрдам шартномасини эълон қилди
Жаҳон | 23:01 / 22.07.2025
-
Ўзбек-қозоқ чегарасидаги туннел, ижтимоий объектлар геопортали ва Жиззахга ташриф – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:54 / 22.07.2025
-
Эрон давлат ходимларининг iPhone’лари Исроил билан уруш олдидан киберҳужумга учради – ОАВ
Жаҳон | 22:18 / 22.07.2025
Мавзуга оид

23:01 / 22.07.2025
АҚШ Трампнинг янги муддати давомида Украинага биринчи ҳарбий ёрдам шартномасини эълон қилди

19:00 / 22.07.2025
АҚШ яна ЮНЕСКО таркибидан чиқади

18:57 / 22.07.2025
АҚШда Мартин Лютер Кингнинг ўлдирилишига оид тергов ҳужжатлари ошкор этилди

14:23 / 21.07.2025