Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москва областига дронлар ҳужум қилди
Якшанба куни тонгда Москва области ҳудудида 30 дан ортиқ учувчисиз учар қурилма уриб туширилган. Хусусий уйларда ёнғин чиққан, камида беш киши яраланган.

Фото: Видеодан кадр
Ҳужум Москва вақти билан соат эрталабки 7 атрофида бошланган. Россия мудофаа вазирлиги маълум қилишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари Москва области узра 34 та дронни уриб туширган. Москва шаҳри мэри Сергей Собянин уриб туширилган қурилмаларнинг барчаси пойтахт томон учгани ҳақида ёзган.
Москва области губернатори Андрей Воробев телеграм-каналида дронлар парчалари тушишидан кейин Раменск районидаги Становое посёлкасида битта уй ёниб кетганини маълум қилган. Регион раҳбарига кўра, осколкалар 52 ёшли аёлни жароҳатлаган, уни юзи, бўйин ва қўлидаги куйиш жароҳатлари ташхиси билан шифохонага ётқизишган, ҳозирда у жонлантириш бўлимида ўрта даражадаги оғир ҳолатда қолмоқда. Baza телеграм-канали аниқлик киритишича, бир уй вайрон бўлган, иккинчисининг томи ёнган. Шунингдек, атрофдан ўтаётган автомобил шикастланган.
Маҳаллий пабликларда Становоедан бир неча километр масофада, Новорязанский шоссесининг иккинчи томонида жойлашган Софино қишлоғидаги ёнғин акс этган видео ҳам пайдо бўлган. Унда кўп қаватли уй узра тутун кўтарилгани акс этган. Кейинроқ ТАСС ушбу жойдан видео эълон қилди, унга кўра, уй ҳовлисидаги автомобил ёнганини кўриш мумкин.
ASTRA телеграм-канали эса «Жуковский» аэродромидан 7 км масофадаги Кратово посёлкасида ёнғин чиққани ҳақида хабар берган. Ҳозирча бу маълумотни бошқа манбалар орқали тасдиқлашнинг имкони бўлмаган.
Дронлар ҳужуми вақтида учта аэропорт – «Домодедово», «Шереметево» ва «Жуковский» - парвозларни тўхтатган. Росавиацияга кўра, 36 рейс захира аэродромларига йўналтирилган. Соат 10 дан кейин чекловлар бекор қилинган.
Россия мудофаа вазирлигига кўра, тонгда украинларнинг жами 70 дан ортиқ дронлари уриб туширилган: Москва областида 34 та, Брянск области узра 14 та, Орлов ва Калуга областларида — еттитадан, Курск областида — олтита, Тула областида — иккита.
Вазирликнинг кейинроқ берган маълумотида бу ҳужумлар оқибатида жами беш киши яралангани маълум қилинди. Шунингдек, учта аҳоли яшаш манзилида тўртта уй ёниб кетган.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британияда депрессияга чалинган одамларга футболга бориш тавсия этилди
Спорт | 23:20 / 22.07.2025
-
АҚШ Трампнинг янги муддати давомида Украинага биринчи ҳарбий ёрдам шартномасини эълон қилди
Жаҳон | 23:01 / 22.07.2025
-
Ўзбек-қозоқ чегарасидаги туннел, ижтимоий объектлар геопортали ва Жиззахга ташриф – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:54 / 22.07.2025
-
Эрон давлат ходимларининг iPhone’лари Исроил билан уруш олдидан киберҳужумга учради – ОАВ
Жаҳон | 22:18 / 22.07.2025
Мавзуга оид

13:05 / 21.07.2025
Россия яна Киевни ракета ва дронлар билан ўққа тутди – фотосуратлар

16:34 / 20.07.2025
Украин дронлари ҳужуми сабаб Москва осмони тўлиқ ёпилди

18:40 / 08.07.2025
Дронлар ҳужуми натижасида Россия қанча йўқотмоқда ва бу Украинанинг ўзига қанчага тушмоқда?

20:08 / 06.07.2025