Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЎзЛиДеП: “Қудратли янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!”
Хива шаҳридаги Ичанқалъа мажмуаси Кўҳна арк майдонида “Эркин ва фаровон, қудратли янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида ЎзЛиДеП сайловолди тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Фото: ЎзЛиДеП
“Очиқ осмон остидаги музей” дея эътироф этилган Хива шаҳрида ўтказилган тадбирда мингдан зиёд тадбиркорлар, фермерлар, таълим, тиббиёт, маданият ва санъат соҳаси вакиллари, партия фаоллари ҳамда талаба ёшлар иштирок этди.
Тарғибот тадбирида партиянинг келгуси беш йилликдаги устувор вазифалари, барча соҳа ва йўналишларни қамраб олган сайловолди дастуридаги вазифалар муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, партия сайловолди дастурида рақамли иқтисодиёт, инновацияларни ривожлантириш, сунъий интеллектдан унумли фойдаланишни рағбатлантирувчи ҳуқуқий ва молиявий шароитларни яратиш, рақамли саноатни жадал ривожлантириш дастурлари қабул қилиш таклифини илгари сурмоқда. Рақамли технологияларга ихтисослашган корхоналарнинг экспорт фаолиятини жадаллаштириш, “Чип саноати”, сунъий интеллект, нанотехнологиялар ва шу каби замонавий илғор тармоқларни ривожлантириш бўйича дастур ишлаб чиқиш юзасидан партиянинг аниқ режалари тўғрисида фикр юритилди. Шунингдек, партия чекка ҳудудларда таълим ва соғлиқни сақлаш ташкилотларидаги юқори малакали мутахассислар учун тиббий хизмат кўрсатиш, қўшимча таътил кунлари, саёҳат учун тўловлар, уй-жой ижарасини ўз ичига олган “Ижтимоий пакет” тизимини жорий этишни таклиф этмоқда.
Бундан ташқари, ЎзЛиДеП шифокорларни хорижий мамлакатларга тажриба алмашиш учун давлат ҳисобидан юборишда нодавлат тиббиёт ташкилотлари шифокорлари учун ҳам квоталар ажратиш, давлат тиббий суғуртаси билан бирга нодавлат тиббий суғурта тизимини жорий этишни муҳим ташаббус сифатида илгари сурмоқда.
Тадбир сўнгида иштирокчилар бўлажак сайловларда ЎзЛиДеПни қўллаб-қувватлаб овоз беришга чақирилди. Тарғибот тадбири машҳур санъаткорларнинг куй-қўшиқларига уланиб кетди.
Реклама
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Шавкат Мирзиёев маҳалла инспектори бўлган катта лейтенантга капитан унвонини берди, фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:54 / 11.07.2025
-
«Эрталаб соат 6 да кимдир келишини кутмагандим». Улуғбек Рашидов дисквалификация қилинганига изоҳ берди
Спорт | 23:47 / 11.07.2025
-
Испанияда «Ростех» вице-президентининг ўғли ушланди. У пул ювишда гумонланмоқда
Жаҳон | 23:23 / 11.07.2025
Мавзуга оид

23:20 / 16.06.2025
Қонунчиликка маъмурий огоҳлантириш чораси киритилади

12:38 / 10.06.2025
Талабга жавоб бермайдиган маҳсулотни ўз ихтиёри билан чақириб олган тадбиркорларга енгиллик берилади

12:59 / 05.05.2025
Парламентда “Тараққиёт блоки” тузилди

13:59 / 25.04.2025