Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Салласини деса, калласини олиб келадиган ижрочиларимиз бор
Ижтимоий тармоқларда пойтахтимизнинг Содиқ Азимов кўчасидаги “Тесто” ресторанлар тармоғи ҳамтаъсисчиси Замира Раҳмонованинг мурожаати чоп этилди. Тадбиркор мурожаатида корхонаси электр таъминотидан узиб қўйилгани, бу эса унга катта иқтисодий зарар келтирганини маълум қилган. Шунингдек, тадбиркор масъулларни тизимли ёндашув, очиқ мулоқот ва ўзаро ҳурматга чақирган.
Мурожаатдан сўнг ЎзЛиДеП вакиллари тадбиркор билан учрашди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги депутатимиз Абдуманноб Бўриев жойига чиқиб муаммони ўрганди.
Ўрганиш жараёнида тадбиркор туризм кўчасини қуриш доирасидаги қурилиш ва таъмирлаш ишларини тадбиркорлар билан маслаҳатлашиш кераклигини таъкидлади.
– Ҳокимият томонидан тавсия этилган фасад бизга мос келмайди, – дейди тадбиркор. – Биз ресторанимизни ўзимизга мос келадиган дизайнда ишлаб чиқишни хоҳладик. Натижада корхонамиз электр таъминотидан узиб қўйилди. Орқамизда ҳеч кимимиз йўқлиги учун ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилишга мажбур бўлдик.
ЎзЛиДеП депутати тадбиркорнинг орқасида президентимиз турганини, қолаверса, ЎзЛиДеП ҳам ҳар доим ёрдамга тайёрлигини билдирди. Шунингдек, депутатимиз “салласи деса калласини олиб келадиган” ижрочилар ҳали ҳам борлигини таъкидлади.
Шундан кейин А.Буриев электр таъминотидан узиб қўйилган вақтда ресторан қанча зарар кўргани билан қизиқди.
– Электр узилишидан нафақат биз, балки ёнимиздаги корхоналар ҳам зиён кўрди, – дейди З.Раҳмонова. – Аммо зарар миқдорини далолатнома қилмадик. Ўзимиз учун яна бир катта муаммони яратгимиз келмади. Чунки бу ресторанда 70 одам ишлайди. Агар брендимиз ёпилиб кетса, 70 одамнинг ҳаёти ҳам издан чиқиши мумкин. Шу боис юристлар томонидан билдирилган таклифларни рад этдик. Чунки биз электр таъминотига ўхшаган идоралар учун кичкина одамлармиз.
Депутатимиз агар тадбиркорлар дардини айтишдан қўрқиб юраверса, муаммолар ҳал этилмаслигини, муаммони ҳал қилиш учун эса қўрқмасдан ҳаракат қилиш кераклигини айтиб ўтди.
Мулоқот сўнгида депутат А.Буриев хавотирга асло ўрин йўқлиги, бундай кимсалар албатта, қонун олдида жавоб бериши ва ушбу ҳолатни ўз назоратига олишини айтиб ўтди. Депутат “агар электр таъминоти корхонасини судга берсангиз, ёнингизга туриб сизни ҳимоя қиламан”, деб ваъда берди.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари Душанбеда терроризмга қарши илк мулоқотни ўтказди
Жаҳон | 17:23
-
Франция X ижтимоий тармоғига жиноий иш очди
Жаҳон | 17:05
-
VALVOLINE – Конференция 2025: ФИФА Жаҳон Чемпионати, ФОРМУЛА 1, Голландияга саёҳат
Ўзбекистон | 17:00
Мавзуга оид

23:20 / 16.06.2025
Қонунчиликка маъмурий огоҳлантириш чораси киритилади

12:38 / 10.06.2025
Талабга жавоб бермайдиган маҳсулотни ўз ихтиёри билан чақириб олган тадбиркорларга енгиллик берилади

12:59 / 05.05.2025
Парламентда “Тараққиёт блоки” тузилди

18:13 / 22.04.2025