Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон вилояти ССБ бошлиғи ўзгарди
Сўнгги вақтларда бошқармага раҳбарлик қилиб келган Азизбек Мирзажонов лавозимини тарк этган.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Шоҳрухмирзо Олимжонович Мамажонов Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шоҳрухмирзо Мамажонов 2006 йил Андижон давлат тиббиёт институтининг бакалавр, 2009 йил магистратура босқичини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Андижон вилояти қон қуйиш станциясида услубчи-врач сифатида бошлаган.
Турли йилларда Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси хусусийлаштириш ва пулли хизматни ташкил қилиш бўлими бошлиғи, бошқарма бошлиғининг тиббий хизматни ташкиллаштириш бўйича биринчи ўринбосари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи каби лавозимларда ишлаган.
Тайинловга қадар Ш. Мамажонов Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фан-таълим ва инновациялар бошқармаси Малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўлими бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Андижон вилояти ССБ бошлиғи лавозимида шу вақтгача Азизбек Мирзажонов ишлаб келаётганди.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Медгородок”даги каби воқеа такрорланмаслигига кафолат борми?
Жамият | 21:53
-
АҚШ биринчи марта Украинага ёрдам кўрсатиш учун «Кўнгиллилар коалицияси» йиғилишига қўшилди
Жаҳон | 21:34
-
Илон Маск Grok чатботининг тўртинчи авлодини тақдим этди
Фан-техника | 21:29
-
Малайзияда полиция вертолёти қулаб тушди
Жаҳон | 21:25
Мавзуга оид

17:33 / 02.07.2025
Пахтаобод туманига янги ҳоким тайинланди

09:58 / 02.07.2025
Яккабоғ туманига янги ҳоким тайинланди

15:50 / 24.06.2025
Маҳмуд Истамов Адлия вазирлигига қайтди

14:37 / 17.06.2025