Ўзбекистон | 18:59 / 07.06.2024
4033
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилоти Маъмурий Кенгаши аъзолигига сайланди

Бу Ўзбекистоннинг глобал меҳнат сиёсатида, ХМТ томонидан қабул қилинаётган қарорларда фаол иштирок этишига янги имкониятларни очади. 

Фото: Олий Мажлис Сенати

Швейцариянинг Женева шаҳрида Халқаро меҳнат конференциясининг 112-сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда тарихда илк маротаба Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) Маъмурий Кенгаши аъзолигига сайланди, деб хабар берди Олий Мажлис Сенати. 

Қайд қилинишича, бу Ўзбекистоннинг глобал меҳнат сиёсатида, ХМТ томонидан қабул қилинаётган қарорларда, меҳнат муносабатлари тизимини такомиллаштириш юзасидан янги таклиф ва ғояларнинг ишлаб чиқилишида бевосита фаол иштирок этишига янги имкониятларни очади. 

Таъкидланишича, сўнгги йилларда Ўзбекистонда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, меҳнат муносабатлари халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилган. Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга тўлиқ барҳам берилган, муносиб меҳнат тамойилларини илгари суриш хусусан, халқаро меҳнат, ишлаб чиқариш, техник, эологик стандартларни кенг тадбиқ этиш масалаларига катта эътибор қаратилган. 

Бу борадаги ишлар халқаро ҳамжамият, хусусан ХМТ томонидан ҳам эътироф этилгани, қатор халқаро анжуманларда Ўзбекистон қисқа муддатларда юқори натижаларга эришган мамлакат сифатида бошқа давлатлар учун ўрнак бўлаётгани қайд қилинган.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!