Ўзбекистон | 15:36 / 11.04.2024
1244
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Кувайт маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзолайди

Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида ишлаб чиқилаётган икки томонлама ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинди.

Фото: "Дунё" АА

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Ташқи ишлар вазирлиги Шартнома-ҳуқуқ бошқармаси бошлиғи Амир Султонов ва Кувайт ташқи ишлар вазирининг шартнома-ҳуқуқ масалалари бўйича ўринбосари Таҳани ан-Носир ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди.

"Дунё" хабарига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида имзоланган икки томонлама ҳужжатларнинг жорий ҳолати ва уларни инвентаризация қилиш масаласи кўриб чиқилди.

Томонлар янги ҳужжатларни ишлаб чиқиш жараёни хусусида фикрлар алмашилди. Хусусан, Ўзбекистон ва Кувайт Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2024-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик меморандуми лойиҳаси матнига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, санъат ва маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим ва бошқа муҳим икки томонлама ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларига оид ҳужжат лойиҳалари муҳокама қилди.

Мавзуга оид