Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Beeline Academy 1000 нафар информатика ўқитувчиси учун сунъий интеллект бўйича бепул курсларга қабулни бошлади
Beeline Uzbekistan Tashkent International University of Education (TIUE) билан ҳамкорликда информатика ўқитувчилари учун сунъий интеллект технологияларини ўқув жараёнида қўллаш бўйича йирик бепул ўқув лойиҳасини йўлга қўймоқда. Бу Beeline Academy доирасидаги SТЕМ-таълимни ривожлантириш бўйича ташаббуснинг янги босқичидир. Лойиҳа доирасида бутун мамлакат бўйлаб 1000 нафар ўқитувчи замонавий билимларни эгаллайди.

Фото: Beeline Uzbekistan
Дастур Tashkent International University of Education (TIUE) билан ҳамкорликда амалга оширилади. Ўқиш бошланишидан олдин танловдан ўтган ўқитувчилар сўровномадан ўтадилар. Сўровнома натижаларига кўра, улар тайёргарлик даражаси ҳамда таълим тили (рус ёки ўзбек) бўйича 4 та гуруҳга ажратилади.
Иштирокчилар учун методистлар, техник координаторлар, модераторлар ва рақамли технологиялар соҳасидаги малакали мутахассислар иштирокида жонли интерактив онлайн машғулотлар ташкил этилади. Аттестация якунига кўра, ўқишни муваффақиятли тугатган иштирокчилар малака ошириш тўғрисидаги сертификатни қўлга киритадилар.
Лойиҳанинг асосий мақсади — ўқитувчиларнинг рақамли кўникмаларини ривожлантириш ҳамда сунъий интеллект технологияларини Ўзбекистон таълим муассасаларининг ўқув жараёнига самарали интеграция қилишни қўллаб-қувватлашдир.
“Бугунги кунда сунъий интеллект — рақамли трансформациянинг ажралмас қисмига айланган. Унинг воситаларини эгаллаш эса келажакдаги рақобатбардош мутахассисларни тайёрлашнинг муҳим шарти ҳисобланади. АI1440 компаниямиз стратегияси ҳам, бутун Ўзбекистон рақамли иқтисодиётининг ривожланиши ҳам, янги IТ-ечимларни яратишга қодир бўлган ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлашга асосланган. IТ-мутахассисларининг янги авлодини шакллантириш эса бизнинг энг муҳим устувор вазифамиздир. Шу сабабли биз аввало уларни ўқитадиганлардан - ўқитувчилардан бошлаймиз”, — деди Beeline Uzbekistan бош директори Андрей Пятахин.
“ТIUE ушбу кенг қамровли лойиҳанинг бир қисми бўлишдан мамнун. Beeline Uzbekistan билан биргаликда биз сунъий интеллект соҳасида амалий кўникмаларни эгаллаш учун қулай онлайн-муҳит яратмоқдамиз. Бу рақамли таълим ва Ўзбекистоннинг IТ-мутахассисларини тайёрлаш йўлида муҳим қадамдир,” — дея таъкидлади ТIUE ректори Носир Ходжаев.
Дастурда давлат ва хусусий мактаблар, лицейлар, коллежлар ҳамда олий таълим муассасаларининг информатика ўқитувчилари иштирок этишлари мумкин. Иштирок учун иш жойидан маълумотнома талаб этилади.
Курсларга рўйхатдан ўтиш махсус форма орқали амалга оширилади.
Beeline Academy 2023 йилда йўлга қўйилган бўлиб, Beeline Uzbekistan дастлаб бу лойиҳага $150 минг сармоя киритган. 2023–2024 йилларда 50 нафар тингловчи — янги бошловчилар ва тажрибали мутахассислар — киберхавфсизлик бўйича ўқув курсларини тамомладилар.
2024 йилнинг декабр ва апрел ойларида 210 дан ортиқ информатика ўқитувчилари Beeline Academy ва ТIUE ҳамкорлигидаги дастур доирасида нейротармоқлар, сунъий интеллект, киберхавфсизлик, кибергигиена, Python, 3D-графика ва Frontend ишлаб чиқиш бўйича малака оширдилар.
Beeline Uzbekistan шунингдек, истеъдодларни ривожлантириш ва кучли корпоратив маданият учун EMBRAS халқаро мукофоти ҳамда Top Employer сертификатлари билан тақдирланган.
Beeline Uzbekistan ҳақида
“Unitel” МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб “Beeline Uzbekistan” савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Дубай шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация ҳолдинги таркибига киради. 2024 ва 2025 йилларда “Тop Employer” мақомига эга бўлди.
VEON 6 мамлакатда 160 миллиондан ортиқ фойдаланувчиларга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларининг провайдери. Унинг акциялари NASDAQ фонд бозорида жойлаштирилган.
Beeline Uzbekistan’да 2 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Beeline SB’нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 2 миллиард долларга яқин солиқ тўланган.
beeline.uz | Facebook | Instagram | Telegram | Twitter |LinkedIn
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – Muslim friendly форматида дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
Андижондаги фабрика оқова сувлари билан канални ифлослантирди
Жамият | 23:09 / 26.07.2025
-
iPhone ва автосуғуртада янги нархлар, Навоийда қалин смог — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:40 / 26.07.2025
-
Япония аёлларнинг умр кўриш давомийлиги бўйича навбатдаги рекордни ўрнатди
Жаҳон | 22:38 / 26.07.2025
Мавзуга оид

17:00 / 17.07.2025
Беш баробар ўсиш ва маълумотлар узатишда рекорд: Beeline Uzbekistan таҳлилчилари 2025 йилги мобил интернет ҳақида маълумот беришди

18:45 / 20.02.2025
Beeline Uzbekistan 2025 йилни тармоқни кенг кўламли модернизация қилишдан бошлади

14:00 / 29.01.2025
Ярим миллиондан зиёд янги фойдаланувчи: ўзбекистонликлар Hambi superapp’ни танламоқда

16:35 / 26.12.2024