Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда йигит гинеколог шифокор номига сохта профил очиб, аёлларга пулли маслаҳат бериб келгани аниқланди
Тиббий маълумотга эга бўлмаган 29 ёшли йигит бу иши учун жаримага тортилди. У Telegram’да сохта профил очиш учун пойтахтдаги аёллар клиникасида ишловчи гинеколог шифокорнинг сурати ва исмидан фойдаланган.

Фото: Shutterstock
Тошкентда сохта профил орқали ўзини гинеколог шифокор сифатида танитиб келган йигит маъмурий жазога тортилди.
Kun.uz танишган суд қарорида келтирилишича, 1996 йилда туғилган Б.Ш. 2025 йил июн ойи охирларида Telegram’да гинеколог шифокор Д.Сайдумарова номидан сохта профил очган. У бунда шифокорнинг сурати ва исмидан фойдаланган ҳамда одамларга ўзини Д.Сайдумарова сифатида таништирган. Сўнгра шу сохта профил орқали беморларга нотўғри маслаҳатлар бериб келган.
Б.С. судда айбига иқрорлик билдирган. У ҳақиқатан ҳам Д.Сайдумарованинг қадр-қимматининг камситилишига олиб келадиган ёлғон ахборот тарқатганини, аёлларга аёл гинеколог сифатида маслаҳатлар берганини тан олган. Б.С. қилган қилмишидан пушаймонлик билдириб, суддан енгиллик сўраган.
Жабрланувчи Д.Сайдумарова эса унинг номидан сохта профил очган Б.Ш. беморларга гинекология соҳасига умуман тўғри келмайдиган нотўғри маълумотлар тарқатганини, бу учун пул олганини маълум қилган. Б.Ш.нинг ҳаракати қадр-қимматининг камситилишига ва обрўсизлантирилишига олиб келганини айтган шифокор йигитга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Суд қарори билан Б.С. МЖтКнинг 202-2-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган. Унга БҲМнинг 50 баравари, яъни 18 млн 750 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Тавсия этамиз
Йил учрашуви: Аляскада нима бўлади?
Жаҳон | 20:43 / 11.08.2025
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россияда мигрантларнинг фарзандларини пуллик ўқитиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси тайёрланди
Жаҳон | 14:15
-
Тошкентнинг Бектемир туманидаги кўпқаватли уйда ёнғин юз берди
Жамият | 14:06
-
ЕИ Аляскадаги саммит олдидан Украинани қўллаб-қувватловчи баёнот қабул қилди
Жаҳон | 13:45
-
Уйсизларни ҳайдаётган Трамп, Ғазода ҳалок бўлган журналистлар ва Озарбойжоннинг Украинага ёрдами – кун дайжести
Жаҳон | 13:43
Мавзуга оид

08:10 / 09.08.2025
Ўзбекистон ва БАА талабалар ҳамда шифокорлар алмашинувини йўлга қўяди

18:40 / 29.07.2025
Блогер Фарҳод Манноповнинг ўлимига олиб келган операцияни амалга оширган шифокор судда оқланди

21:52 / 22.07.2025
Фарғонада адашиб беморнинг соғлом оёғини кесиб ташлаган шифокор қамалди

15:28 / 22.07.2025