Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Реал» «Барса»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, Испания Суперкубоги соҳибига айланди
Винисиуснинг ўзи биринчи бўлимдаёқ учта гол урди.

Фото: Getty images
Испания Суперкубоги финали доирасида «Реал» «Барселона»га қарши майдонга тушди.
Ар-Риёдда ўтган класико баҳсида Мадрид клуби 10-дақиқадаёқ Винисиуснинг дубли эвазига 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Бўлимнинг иккинчи ярмида Левандовски жарима майдони ташқарисидан тўпни тўхтатмай дарвоза тўрига йўллаб, ҳисобни қисқартирганди, аммо кўп ўтмай Винисиус пеналтини аниқ ижро этиб, ҳет-тригини расмийлаштирди – 3:1.
Иккинчи бўлимда эса Винисиуснинг саъй-ҳаракатларидан кейин Родриго ҳисоб йирик кўриниш олишини таъминлади – 4:1. Шу куни ўзининг энг ёмон ўйинларидан бирини ўтказган Араухо (у биринчи бўлимдаги икки голда айбдор эди) 71-дақиқада иккинчи сариқ карточкадан кейин майдонни тарк этди.
Ўйинда зарбалар бўйича якуний статистика – 18:11 «қаймоқранглилар» фойдасига, дарвоза соҳасига аниқ борган зарбалар бўйича – 9:7. Анчелотти жамоаси xG бўйича Хави жамоасини ҳам ортда қолдирди – 1,11 га қарши 3,07. Шундай экан, мадридликлар ҳақли равишда ғалаба қозониб, Испания Суперкубоги соҳибига айланди.
Испания Суперкубоги. Финал
«Реал» – «Барселона» 4:1
Голлар: 1:0 – 7 Винисиус Жуниор, 2:0 – 10 Винисиус Жуниор, 2:1 – 33 Левандовски, 3:1 – 39, пенальти Винисиус Жуниор, 4:1 – 64 Родриго.
«Реал» – Лунин, Карваҳал, Начо, Рюдигер, Менди, Кроос (Модрич, 81), Валверде, Тчуамени, Беллингҳэм, Винисиус Жуниор (Камавинга, 82), Родриго (Браим Диас, 77).
«Барселона» – Пеня, Араухо, Кристенсен, Кунде, Балде, Сержи Роберто (Лопес, 61), Гундўған, де Йонг, Педри (Ямал, 61), Ферран Торрес (Жоау Феликс, 61), Левандовски.
Огоҳлантиришлар: Араухо (37), Сержи Роберто (40), Беллингҳэм (43), Рюдигер (62).
Четлатиш: Араухо (71).

Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Чегарасиз бизнес: Дубай ягона эркин зона паспортини жорий қилди
Бизнес | 14:48
-
Ўзбекистон ва Сербия миграция соҳасида шерикликни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 14:37
-
Москва суди журналист Юрий Дудни сиртдан ҳибсга олди
Жаҳон | 14:15
-
Меҳнатни муҳофаза қилиш тизимига халқаро стандартлар жорий этилмоқда
Ўзбекистон | 14:05
Мавзуга оид

23:49 / 16.07.2025
«Барселона» дунёнинг энг қашшоқ давлатидан 44 миллион евро олади

08:50 / 03.07.2025
Барселонада 100 йил ичидаги энг иссиқ июн ойи кузатилди

11:37 / 29.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?

10:44 / 26.05.2025