Избоскан туманининг собиқ ҳокими қамоққа олинди
Kun.uz манбасига кўра, 2018 йилдан бери Андижон вилояти Избоскан тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Серобиддин Исмоилов ер майдонларининг талон-торож қилинишига йўл қўйганликда гумонланмоқда. У 10 декабр куни лавозимдан олинганди.

Андижон вилояти Избоскан тумани собиқ ҳокими Серобиддин Исмоилов ҳибсга олинган. Kun.uz манбасига кўра, у ноқонуний қарорлар чиқариб, ер майдонларининг талон-торож қилинишига йўл қўйганликда гумонланмоқда.
Манбанинг таъкидлашича, собиқ ҳоким 20 декабр куни Жиноят кодексининг 205, 229-4-моддалари билан жиноят ишида гумон қилинувчи сифатида жалб этилган ҳамда Жиноят процессуал кодексининг 221-моддасига асосан ушланиб, ҳибсхонага жойлаштирилган.
Исмоилов Избоскан туманига 2018 йилдан бери раҳбарлик қилиб келаётганди. У 10 декабр куни президент маслаҳатчиси ўринбосари ҳамда вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов бошчилигида ўтказилган сессияда ишдан олинган.
Серобиддин Исмоилов 1974 йил октябр ойида Олтинкўл туманида туғилган. Избосканга ҳоким бўлгунча турли вазифаларда, хусусан, 2015-2017 йилларда Андижон вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи, 2017-2018 йилларда вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бекобод тумани ҳокими Шуҳрат Мирзаев, Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Саидаҳмад Султонов ва Бухоро туманининг собиқ ҳокими Хайрулло Жўраев қамоққа олинганди.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Бу ҳазилми?» – перуликлар президент маошининг икки баравар оширилганини кескин муҳокама қилишяпти
Жаҳон | 20:44
-
Австралияда эркак жуда кам учрайдиган вирусдан вафот этди
Жаҳон | 20:40
-
Сурхондарёда 65 сотих ерни 1,1 млрд сўмга сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият | 20:36
-
Бухоро вилояти собиқ ҳокими Дамир Ядгаров вафот этди
Ўзбекистон | 20:13
Мавзуга оид

17:33 / 21.04.2025
Избоскан туманига янги ҳоким тайинланди

18:12 / 31.03.2025
Избоскандаги портлаш оқибатида 3 киши ҳалок бўлган — ФВВ

23:54 / 13.03.2025
Индонезия президенти коррупционерлар учун қамоқхона қурилишини эълон қилди

13:20 / 13.03.2025