Ғазода Исроил зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 1200 кишига етди
Ҳалок бўлганлар ва яраланганларнинг аксарияти болалар, аёллар ва қариялардир, дея маълум қилди Ғазодаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Фото: REUTERS/Ibraheem Abu Mustafa
Исроилнинг блокададаги Ғазо секторига берган зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 1200 кишига етди. Бу ҳақда Ғазо соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Юсуф Абу ар-Риш маълум қилди.
Унга кўра, 5 минг киши жароҳатланган.
Ар-Ришнинг аниқлик киритишича, ҳалок бўлганлар ва яраланганларнинг аксарияти - болалар, аёллар ва қариялар.
Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Ашраф ал-Қудра Ғазо касалхоналари ярадор фуқаролар билан тўлиб кетганини айтган эди. Кўплаб ярадорлар жой йўқлиги сабабли полга ётқизилган.
«Исроил электр, сув ва ёнилғини узишда давом этмоқда, бу эса катта хавф туғдирмоқда. Ғазо жиддий экологик ва соғлиқ фалокатини бошдан кечириши мумкин», - деди у.
Исроил-Фаластин можароси
7 октябр куни эрталаб ҲАМАС ҳарбий қаноти бригадалари Исроилга қарши «Ал-Ақсо тўфони» операцияси бошланганини эълон қилди. Ғазо секторидан Исроил томон минглаб ракеталар учирилди, қуролли гуруҳлар Исроил аҳоли пунктларига кирди.
Бунга жавобан Исроил армияси Ғазо секторида ҲАМАСга қарши ўнлаб қирувчи самолётлардан фойдаланган ҳолда «Темир қиличлар» операцияси бошланганини эълон қилди.
ОАВнинг Исроил расмийларига таяниб хабар беришича, охирги ҳужумларда камида 1200 исроиллик ҳалок бўлган ва 2600 дан ортиқ киши жароҳатланган.
Айни пайтда, Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ғазо секторида Исроил ҳужумлари қурбонлари сони 1200 нафарга етганини, яна 5 минг фаластинлик яраланганини маълум қилди.
Қайд этилишича, Исроил ҳарбийларининг эгаллаб олинган Ғарбий соҳилда уюштирган ҳужумлари натижасида 21 киши ҳалок бўлган, 130 киши жароҳатланган.
Бундан ташқари, 8 нафар журналист Исроилнинг Ғазога берган зарбалари қурбони бўлди.
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

17:52
Трамп яна Саудияда. У Нетаняҳудан юз ўгирдими?

15:57
Ғазода шифохонага зарба оқибатида ўнлаб қурбонлар борлиги айтилмоқда

07:29
БМТ: Ғазода иссиқ овқат тарқатиш миқдори 70 фоизга камайди

22:07 / 13.05.2025