Исроил тез орада Ғазога «тўлиқ куч билан» киради – Нетаняҳу
Исроил бош вазири Ғазо секторидаги ҳарбий операция тўлиқ якунланиши ва ҲАМАС йўқ қилинишини айтди.

Фото: AFP
Исроил яқин кунларда Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётини «тўлиқ куч билан» якунлашга киришади, бу эса радикал ҲАМАС ҳаракатининг мағлубиятини англатади. Бу ҳақда бош вазир Бинямин Нетаняҳу баёнот берди.
«Яқин кунларда биз [Ғазо секторидаги] операцияни якунлаш учун тўлиқ куч билан ҳаракатни бошлаймиз. Операцияни якунлаш – ҲАМАС йўқ қилиниши демакдир», деди у.
Нетаняҳунинг қўшимча қилишича, Исроил агар ҲАМАС гаровдаги исроилликларни озод қилмоқчи бўлса, қабул қилади, аммо бундан кейин ҳам ҳарбий операцияни давом эттиради.
У, шунингдек, «Исроил урушни зинҳор тўхтатмайди», деб таъкидлади, шу билан бирга вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш имкониятини истисно қилмади.
АҚШ президенти Доналд Трамп 12 май куни Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи томонидан Америка фуқароси бўлган исроиллик аскар Иден Александрнинг озод этилиши Исроилнинг ушбу ҳаракат билан зиддиятига барҳам бериш учун зарур бўлган «охирги қадамлардан бири» эканини айтди.
2025 йил январида Исроил ва ҲАМАС Миср, Қатар ва АҚШ воситачилигида сулҳ битимини имзолади. Биринчи босқич 42 кун давом этди, бу даврда гаровга олинган 33 кишидан 25 нафари уйга қайтди, қолган 8 нафари эса асирликда вафот этди.
Ўт очишни тўхтатишнинг иккинчи босқичи бўйича музокаралар ҳеч қачон бошланмади. Март ойида Исроил Ғазо секторига ҳужумларни қайта бошлади.
Мавзуга оид

19:29 / 16.05.2025
Трампнинг янги Яқин Шарқ доктринаси: Исроилдан воз кечишми?

15:41 / 15.05.2025
Исроил армияси яна Яман портларини эвакуация қилишга чақирди

09:51 / 15.05.2025
Мерц: Нетаняҳу ХЖС ордерига қарамай, Германияга ташриф буюриши мумкин

17:52 / 14.05.2025