Ўзбекистон | 22:25 / 09.10.2023
8722
2 дақиқада ўқилади

Қувват доирасидаги чекловлар фақат зарурат юзасидан қўлланилади - ҲЭТ 

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ижтимоий тармоқларда тарқалган хавотирларга изоҳ берди. 

Фото: Shutterstock

Электр энергияси истеъмолчилари учун қувват доирасидаги чекловлар фақат зарурат юзасидан қўлланилади. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ хабар берди.

Қайд қилинишича, бундай чора эскирган ва ортиқча юклама билан ишлаётган электр тармоқлари ва трансформатор пунктлари жойлашган маълум бир ҳудудларда истеъмолчиларни узоқ вақт электр таъминотидан узилиб қолмаслигини таъминлаш мақсадида зарурат юзасидан қўлланилади. Яъни, бу йил қиш ва ёз ойларида кузатилган ноқулай об-ҳаво шароити каби вазиятлардагина вақтинча электр тармоқларига ортиқча юкламалар тушишини олдини олиш учун амалга оширилади.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда «энди хонадонда бирданига учта кондиционерни уласангиз ҳисоблагич токни автоматик тарзда узади» ёки «ҳисоблагич орқали 10-15 kW қувват доирасида чеклов киритилади» деган мазмундаги хабарлар тарқалган эди.

Қайд қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг 22-сонли қарори билан ўзгартириш киритилган «Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари» тегишли бандига асосан, 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб истеъмолчиларга эҳтиёжлари учун зарур бўлган қурилмаларнинг минимал қувватидан (ҳамда жойлашган ҳудудидан) келиб чиқиб, ҳисоблагич орқали 10-15 kW қувват доирасида чеклов киритилиши белгиланган.

Мавзуга оид