Ўзбекистон | 07:43 / 28.08.2023
2188
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда кадастр муҳандиси институти жорий этилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни кенг жалб этиш доирасида кадастр соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2020 йил 1 январдан бошлаб тажриба-синов тариқасида Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси институти жорий этилди.

Тажриба-синов доирасида малака шаҳодатномасига эга кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисларига кўчмас мулк объектларига бирламчи кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳуқуқи берилади. Бунда уни тайёрлаш жараёни махсус автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади ҳамда Кадастр агентлиги томонидан мониторинги олиб борилади.

Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси ўз фаолиятини юридик шахслар билан меҳнат шартномасини тузиш орқали ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида амалга оширади.

Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси институти уй-жой фондига оид кўчмас мулк объектларига нисбатан 2023 йил 1 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳри, Тошкент, Навоий, Наманган, Фарғона ва Хоразм вилоятларида жорий этилади. 2024 йил 1 июлдан бошлаб эса республиканинг барча ҳудудларида жорий этилади.

Айрим НҲҲларга қуйидагиларга тааллуқли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:

кадастр муҳандиси фаолияти билан шуғулланиши мумкин бўлган мутахассислик йўналишларини кенгайтириш;

кадастр муҳандислари томонидан шаҳодатнома олиш учун ариза топширишдан малака имтиҳонигача бўлган вақтни қисқартириш;

малака имтиҳонини топшириш вақтини узайтириш;

кўп йиллик дов-дарахтларга кадастр йиғмажилдини тайёрлаш муддатини белгилаш.

Мавзуга оид