Ўзбекистон | 12:12 / 29.04.2023
2877
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон шаҳарлари ва Уммон ўртасида авиақатновлар йўлга қўйилади

Uzbekistan Airports раҳбарияти Oman Air авиакомпанияси вице-президенти билан музокара ўтказди.

Фото: Uzbekistan Airports

Тошкентда Uzbekistan Airports компанияси бошқаруви раиси Раъно Жўраева ва Oman Air авиакомпанияси вице-президенти Холид Абдулваҳоб ал Балуший ўртасида амалий учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Маскат (Уммон пойтахти) ва Ўзбекистон шаҳарлари ўртасида икки томонлама авиақатновларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Музокараларда ҳам йўловчи, ҳам юк ҳаво транспорти масалалари муҳокама қилинди.

Oman Air — бош қароргоҳи Маскатда жойлашган Уммоннинг асосий авиаташувчиси. Авиакомпания мунтазам ички ва халқаро йўловчи рейсларини, шунингдек, чартер рейсларини амалга оширади.

Мавзуга оид