Ўзбекистон | 19:06 / 14.03.2023
13101
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Туркияга боради

Шавкат Мирзиёев 16 март куни Туркия пойтахти Анқара шаҳрига ташриф буюради. Ўзбекистон президенти Туркий давлатлар ташкилоти раҳбарларининг “Офат ҳамда фавқулодда вазиятларни бошқариш ва инсонпарварлик ёрдами” мавзусида навбатдан ташқари саммитида иштирок этади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг таклифига биноан Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда саммитида иштирок этиш учун 15-16 март кунлари амалий ташриф билан Анқара шаҳрида бўлади.

Навбатдан ташқари саммитнинг кун тартибига мувофиқ, фавқулодда вазиятларни бошқариш ва гуманитар ёрдам кўрсатиш борасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, табиий офатларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш истиқболлари кўриб чиқилади.

Бундан ташқари, саммит давомида халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади.

Ташриф давомида саммит доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Таъкидлаш керакки, жорий йилда Туркий давлатлар ташкилотига Ўзбекистон Республикаси раислик қилмоқда. Самарқанд саммитида эришилган келишувларга мувофиқ,  савдо, «яшил» иқтисодиёт, инвестициялар, инновациялар, транспорт, логистика, фан, таълим ва маданий-гуманитар алмашинув соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган 30 дан ортиқ кўп томонлама тадбир амалга оширилмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!