Сув остига шўнғий оладиган дрон ишлаб чиқилди
Тадқиқотчилар янги гибрид дроннинг ишчи прототипини яратишди. У ҳавода учиб, сув остига шўнғийди, бир хил перванеллар ёрдамида иккала муҳитда ҳам ҳаракатга эриша олади.

Фото: TJ-FlyingFish
TJ-FlyingFish деб номланган дрон Хитойнинг Шанҳай Интеллектуал автоном тизимлар илмий-тадқиқот институти, Тонгжи университети ва Ҳонгконгдаги Хитой университети қошидаги учувчисиз тизимлар тадқиқот гуруҳи олимлари ва тадқиқотчилари томонидан ишлаб чиқилган.
Лойиҳанинг мақсади ердаги иккита муҳитда ҳаракатланишга қодир бўлган иккиламчи ҳаво ва сув дронини яратиш ва ҳозирда фақат ҳавода ёки фақат сувда яшовчи дронлардан фойдаланиш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтириш.
«Биз сув ва ҳавонинг суюқлик хоссаларидаги катта тафовутлар билан курашиш учун ҳаракатга келтирувчи ва итарувчи конфигурация учун махсус дизайнга эга прототипни таклиф қиламиз», деб тушунтиради олимлар TJ-FlyingFish ҳақидаги мақолада.
Ҳаракат қилиш учун иш диапазони икки тезликли қўзғалиш мосламаси томонидан турли муҳитлар учун алмаштирилади, бу етарли кучни, шунингдек, чиқиш самарадорлигини таъминлайди. Қўзғатувчи конфигурация учун тортиш вектори қўзғалиш мосламасини ўрнатиш қўли атрофида айлантириш орқали амалга оширилади, бу эса сув остидаги манёврни, яъни ҳаракат йўналишини ўзгартириш тезлигини оширади.
Дрон ҳавода парвоз қилганда, мавжуд дронлар билан деярли бир хил ишлайди: перванел бирликларининг тўрттаси ҳам юқорига қараб туради. Aммо дрон сувга қўнганда, бу перванеллар йўналишни ўзгартиради ва пастга қарайди, пастроқ тезликда айланади ва дронни сув остига тортади.
TJ-FlyingFish тўлиқ инсон аралашувисиз ишлаш учун мўлжалланган ва тўлиқ автономдир. Бу эса дроннинг тайёр версиясидан фойдаланиш имкониятини оширади. У учувчига муҳтож эмаслиги сабабли, сув остида ҳам, юқорида ҳам ҳар хил турдаги тадқиқотлар учун идеал бўлиши мумкин.
Тавсия этамиз
Путин ўзига ворис тайёрлаётганини айтди
Жаҳон | 20:13 / 04.05.2025
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
“Ёпилган иш” ёхуд отган ўқи ўзига қайтган терговчининг иқрори
Жамият | 15:23 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Мерц Париж ва Лондон билан ядровий тийиб туриш масаласини муҳокама қилишга тайёр
Жаҳон | 07:53
-
Ўзбекистонда қанча янги автобус йўналишлари очилгани маълум қилинди
Ўзбекистон | 07:39
-
Абу-Дабида Яқин Шарқдаги биринчи «Диснейленд» пайдо бўлади
Жаҳон | 03:00
-
ЕЧЛ. "ПСЖ" жавоб ўйинида ҳам "Арсенал"ни енгиб, финалга чиқди
Спорт | 02:17
Мавзуга оид

14:51 / 07.05.2025
Москва аэропортларида коллапс: дронлар ҳужуми туфайли авиакомпаниялар ўнлаб рейсларни кечиктирди ва бекор қилди

21:06 / 06.05.2025
Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Жингпингга таъзия йўллади

08:51 / 06.05.2025
Собянин: Москва осмонида 19 та дрон уриб туширилди

00:46 / 06.05.2025