Абу-Дабида Яқин Шарқдаги биринчи «Диснейленд» пайдо бўлади
БААдаги «Диснейленд» лойиҳасини ишлаб чиқишга тахминан икки йил, боғни қуришга эса олти йилга яқин вақт кетади.

Фото: Unsplash
Disney компанияси Яқин Шарқдаги биринчи тематик боғини қуради. У БАА пойтхати Абу-Дабида очилади, деб хабар бермоқда компания матбуот хизмати.
Қайд этилишича, «Диснейленд» Яс сунъий оролидан жой олади. Лойиҳа тафсилотлари ошкор этилмаяпти. Disney фақат лойиҳани ишлаб чиқишга тахминан икки йил, боғни қуришга эса олти йилга яқин вақт кетишини маълум қилган.
«Абу-Дабидаги «Диснейленд» чинакам Disney руҳида бўлади, шу билан бирга, у амирликларга хос бетакрорликни ҳам ўзида акс эттиради — бу дунё чорраҳасида жойлашган ажойиб Disney ўйин-кулги оазисига айланади», — дейди The Walt Disney Company бош директори Роберт Айгер.
Компаниядагиларга кўра, БААда дунёдаги энг йирик авиация ҳаби жойлашган. Ер аҳолисининг учдан бир қисми учун Араб Амирликларига ташриф буюриш ўртача тўрт соатни ташкил этади — мамлакат истиқболли туристик йўналиш ҳисобланади.
Ҳозирги кунда дунёда олтита «Диснейленд» мавжуд — улар Калифорния, Флорида, Токио яқинидаги Ураясу шаҳри, Шанхай, Ҳонгконг ва Парижда жойлашган.
Мавзуга оид

22:27 / 19.05.2025
Россия БААга салкам 400 кг чувалчанг жўнатди

18:41 / 16.05.2025
Сурия Россияни Тартус портидан чиқариб юборди ва уни БААга топширди

11:02 / 16.05.2025
Трампнинг БААга ташрифи: 1,4 триллионлик ваъда ва АҚШ ташқарисидаги энг йирик AI маркази

19:01 / 07.05.2025