Жаҳон | 07:53 / 08.05.2025
1771
2 дақиқада ўқилади

Мерц Париж ва Лондон билан ядровий тийиб туриш масаласини муҳокама қилишга тайёр

Германиянинг янги канцлери Франция ва Буюк Британия билан Европада ядровий тийиш туриш бўйича музокаралар ўтказишнинг «асосий зарурати» ҳақида гапирди. Бу АҚШ ядровий соябонига қўшимча бўлиши мумкин, деди Фридрих Мерц.

Фото: Reuters

Германиянинг янги канцлери Фридрих Мерц европалик иттифоқчилар билан ядровий тўхтатиб туриш масалаларини муҳокама қилишга тайёрлигини маълум қилди. Мерц 7 май, чоршанба куни Парижда Франция президенти Эммануэл Макрон билан учрашганида: «Франция ва Буюк Британия билан келажакда қандай қилиб биргаликда бундай тўхтатувчиликни таъминлашимиз мумкинлигини муҳокама қилишимиз учун фундаментал зарурат кўрмоқдаман», деди.

Шу билан бирга, Франция ядровий соябонининг мумкин бўлган кенгайиши АҚШ ядровий кафолатларини алмаштирмайди, балки уларга қўшимча бўлади, деди Германия канцлери ўзининг янги лавозимидаги биринчи хорижий ташрифи чоғида.

Мерц, шунингдек, Франция билан бўлажак музокараларни «уч плюс уч» форматида эълон қилди, бу учрашувларда Германия канцлери ва Франция президенти, шунингдек, икки мамлакат ташқи ишлар ва мудофаа вазирлари иштирок этишини англатади. Мерц ҳам, Макрон ҳам Франция-Германия муносабатларини мустаҳкамлаш ниятида эканини таъкидлади, дея хабар беради AFP.

Мавзуга оид