Жаҳон | 13:53 / 09.12.2022
8268
2 дақиқада ўқилади

Перунинг ҳибсга олинган президенти Мексикадан бошпана сўради

Мехикодаги Ташқи ишлар вазирлиги Перу ҳукумати билан Педро Кастильонинг тақдири юзасидан музокаралар олиб бормоқда. У парламент томонидан «маънавий қобилиятсизлиги» учун ҳокимиятдан четлаштирилди ва кейин ҳибсга олинди.

Фото: AFP

Перуда ҳокимиятдан ағдарилган мамлакат президенти Педро Кастильо Мексикадан сиёсий бошпана сўради. Бу ҳақда 9 декабрь, жума куни Мехикодаги Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди. Мексика Ташқи ишлар вазирлиги идора Перу ҳукумати билан алоқа ўрнатганини таъкидлади. Мехико Кастильо, шубҳасиз, «сиёсий характерга эга бўлган адлия органларининг асоссиз таъқиблари» қурбони бўлган деган фикрни билдирди.

Педро Кастильо 7 декабрь куни Перу парламенти томонидан «маънавий қобилиятсизлиги» учун президентликдан четлаштирилди ва кейинроқ ҳибсга олинди. Перу Олий суди куни кеча Кастильо етти кунлик муддатга тергов изоляторига жойлаштирилганини эълон қилди.

Мексиканинг Лимадаги элчиси полиция бўлимларидан бирида Педро Кастильо билан алоқа ўрнатишга муваффақ бўлганини айтди. Мексикалик дипломатнинг сўзларига кўра, Кастильо ўзини яхши ҳис қилмоқда. Аввалроқ Мексика президенти Мануэл Лопес Обрадор Педро Кастильо Перунинг «иқтисодий ва сиёсий элитаси қурбони» бўлганини айтганди. Обрадор ҳам, Кастильо ҳам сўл сиёсий кучлар вакиллари ҳисобланади.

Кастильо президентликдан четлаштирилгач, унинг ўринбосари Дина Болуарте давлат раҳбари вазифасини бажарувчи бўлди.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!