Путин Луҳанск областидаги жангларда қатнашган бўлинмаларга «дам олиш»ни буюрди
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу президент Владимир Путинга қуролли кучлар «махсус ҳарбий операцияни давом эттириши»ни билдирди.

Фото: Getty Images
Россия президенти Владимир Путин мудофаа вазири Сергей Шойгу билан учрашди. Шойгу учрашув чоғида Путинга «Луҳанск халқ республикаси озод этилгани» ҳақида ахборот берди.
Путин, ўз навбатида, Луҳанск йўналишидаги жангларда фаол қатнашган «Марказ» гуруҳи бўлинмаларига дам олишга буйруқ берди.
Путин шунингдек, «Марказ» гуруҳи қўмондони генерал-полковник Александр Лапин ва жанубий ҳарбий округ 8-армияси қўмондони ўринбосари генерал-майор Эседулла Абачевга «Россия қаҳрамони» унвони берилишини эълон қилди.
Шойгу қуролли кучлар «махсус ҳарбий операцияни давом эттириши»ни билдирди.
Россия мудофаа вазирлигининг маълумот беришича, Луҳанск йўналишида Украина томонидан 2218 киши ҳалок бўлган ва 3251 киши яраланган. Шу билан бирга, Шойгу Россия армиясининг йўқотишлари ҳақида Путинга маълумот бермади.
3 июл куни Россия қўшинлари Луҳанск областидаги охирги энг йирик шаҳар - Лисичанскни эгаллагани маълум қилинганди.
Мавзуга оид

03:16
Путин Украина Қуролли кучлари ҳужумидан бери биринчи марта Курск областига борди

22:24 / 12.03.2025
Кремль Путин ва Трамп учрашуви эҳтимолини муҳокама қилмоқда – ОАВ

20:43 / 12.03.2025
Россия қўшини Суджага кирди

18:24 / 12.03.2025