Ўзбекистон–Ироқ ўйинидаги тартибсизлик учун 19 киши жавобгарликка тортилди
6 киши 15 суткага, 10 киши 10 суткага маъмурий қамоққа олинган, яна 3 киши жаримага тортилган. Пойтахт ИИББ 28 нафар шахс устидан суриштирув давом этаётганини маълум қилди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Тошкент шаҳар ИИББ 11 июнь куни “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтган Ўзбекистон–Ироқ футбол жамоалари ўртасидаги учрашувда юзага келган тартибсизликлар бўйича маълумот берди.
Ўйиннинг 12-дақиқасида Ўзбекистон дарвозабонига қизил карточка кўрсатилиб, 11 метрлик жарима тўпи белгиланганда, мухлисликлар норозилик билдиришган эди. Норозилик белгиси сифатида айрим томошабинлар пластмасса сув идиши ва стакан, оёқ остидаги бетон парчаларини стадионга улоқтирган.

Натижада, ИИББга кўра, стадиондаги фотомухбир Ж.С. қорин бўшлиғидан жароҳат олган. Унга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган, унинг аҳволи яхши бўлганлиги сабабли шу куни касалхонадан чиқиб кетган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан текширув ўтказилмоқда. Текширув давомида жамоат тартибини бузган 47 нафар шахс аниқланиб, уларнинг 6 нафари: А.Ф., Т.С., Б.Т., Ж.Б., В.М. ҳамда Х.А.ларга суд томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бундан ташқари, яна 10 нафар фуқаро 10 сутка маъмурий қамоқ, 3 нафари жарима жазосига тортилган, 28 нафарига нисбатан суриштирув давом этмоқда”, – дейилади расмий хабарда.

Маълум қилинишича, стадионда жароҳатланган фотомухбир Ж.С. унга нарса отган шахсга нисбатан даъвоси йўқлигини маълум қилиб ва ариза ёзишдан бош тортган.
Пойтахт ИИББ Тошкентда бўлиб ўтаётган нуфузли халқаро спорт мусобақаси – футбол бўйича U-23 Осиё кубогида мухлислик маданиятига амал қилиш ва Ўзбекистон обрўсига путур етказмасликка чақирди.
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Бобур Абдухолиқов ва Гулрухбегим Тоҳиржонова давлат мукофоти билан тақдирланди
Спорт | 19:50
-
Ўзбекистон Мўғулистондан 2 минг тонна «ҳалол» от ва қўй гўшти сотиб олади
Иқтисодиёт | 19:40
-
Қашқадарё ва Бухородаги қуёш станциялари: Energy China лойиҳаларига 1 йил тўлди
Ўзбекистон | 19:00
-
Apple олти йил ичида илк марта асосий iPhone дисплейини кенгайтиради
Фан-техника | 18:42
Мавзуга оид

09:14 / 27.04.2025
Тошкентда йигит ўзига таниш қизни калтаклади, мактаблардан бирида эса икки ўқувчи жанжаллашди

17:01 / 28.03.2025
Жиззахда ҳайдовчи ёқилғи баки қопқоғини ёпмагани учун заправка ходимини калтаклади

11:20 / 26.03.2025
Самарқандда йўлдаги кўлмакда чўмилган эркак 10 суткага қамалди

11:42 / 21.03.2025