Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Янги Ўзбекистон» университетининг иқтидорли талабаларига давлат гранти берилади
Хорижий ОТМда тўлов-контракт асосида ўқиётган Президент мактаблари битирувчиларига эса субсидия берилади.

Фото: Shutterstock
Ҳукумат қарори билан “Янги Ўзбекистон” университетининг иқтидорли талабаларига давлат грантини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
“Ҳуқуқий ахборот” канали хабарига кўра, давлат гранти “Янги Ўзбекистон” университетининг бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кундузги таълим шаклида таҳсил оладиган талабгорлар учун ажратилади.
Давлат гранти қуйидагиларга тақдим этилади:
- халқаро даражадаги тегишли дастурлар (International Baccalaureate, Advanced Placement, International Advanced Levels) дипломи ёки сертификатига эга Президент мактаблари битирувчиларига;
- Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар учун ажратиладиган қабул параметрларига мувофиқ кириш имтиҳонлари асосида ушбу мактаблар битирувчиларига;
- университетга кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган Халқаро математика олимпиадаси (IMO), Халқаро физика олимпиадаси (IPhO), Халқаро кимё олимпиадаси (IChO), Халқаро биология олимпиадаси (IBO), Халқаро информатика олимпиадаси (IOI) ғолибларига;
- университетга кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган Ўзбекистон фуқароларига;
- университетга кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандларига.
Давлат грантини олган талабалар университетни тамомлагач Президент таълим муассасалари агентлиги йўлланмасига асосан эгаллаган мутахассислиги бўйича республикадаги ташкилотларда 5 йилгача ишлаб бериш мажбуриятини олади.
Ўзбекистондаги хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига субсидия бериш тартиби белгиланди.
Бунда Президент мактаблари битирувчиларига тўлов-контракт суммасининг базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача қисми қоплаб берилади. Талабгорлар ўқув йилининг 15 декабригача Президент таълим муассасалари агентлигига ариза билан мурожаат қилади (ўқишга қабул қилинганлик тўғрисидаги маълумотнома ва тўлов-контракт шартномаси илова қилинади).
Субсидия олган талабалар университетни тамомлагач агентлик йўлланмасига асосан эгаллаган мутахассислиги бўйича республикадаги ташкилотларда 5 йилгача ишлаб бериш мажбуриятини олади. Магистратура ёки докторантурада ўқиш давом эттирилган тақдирда, ушбу муддат магистратура ёки докторантурада ўқиш даври тугагандан сўнг бошланади.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британияда депрессияга чалинган одамларга футболга бориш тавсия этилди
Спорт | 23:20 / 22.07.2025
-
АҚШ Трампнинг янги муддати давомида Украинага биринчи ҳарбий ёрдам шартномасини эълон қилди
Жаҳон | 23:01 / 22.07.2025
-
Ўзбек-қозоқ чегарасидаги туннел, ижтимоий объектлар геопортали ва Жиззахга ташриф – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:54 / 22.07.2025
-
Эрон давлат ходимларининг iPhone’лари Исроил билан уруш олдидан киберҳужумга учради – ОАВ
Жаҳон | 22:18 / 22.07.2025
Мавзуга оид

15:07 / 19.07.2025
Ўзбекистонда Уэлс билан ҳамкорликда қўшма университет ташкил этилиши мумкин

10:51 / 19.07.2025
Бакалавр ва магистрлар тайёрлаш бўйича давлат гранти тасдиқланди

10:46 / 18.07.2025
18 нафар талабани имтиҳондан ўтказиб беришини ваъда қилган университет ўқитувчиси ушланди

10:16 / 09.07.2025