Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«J.P. Morgan»: 2021 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 8 фоиз ўсишга эришади
Халқаро банк Ўзбекистон иқтисодиётининг бу йилги ўсишини юқори даражада прогноз қилди.
20 июн куни «J.P. Morgan» инвестиция банки «Ўзбекистоннинг қуёш каби кўтарилиши» номли таҳлилий ҳисоботини эълон қилди.
Унга кўра, республика сўнгги 20 йил ичида Ўрта Осиё, Шарқий Европа, Яқин Шарқ ва Африка (CEEMEA) мамлакатлари орасида юқори ва барқарор ўсиш суръатига эриша олган саноқли мамлакатлардан бири бўлган.
Ҳисоботда Ўзбекистон иқтисодиёти 2021 йилда 8,1 фоиз, 2022 йилда 6,3 фоиз ўсишга эришиши прогноз қилинган. Жорий йилги иқтисодий ўсишга асосан қурилиш ва саноат тармоқлари ҳисса қўшади.
Қайд этилишича, 2016 йилдан кейин давлат қарзи тез суръатлар билан ўсиши кузатилса-да, бюджет қонуни билан давлат қарзининг энг юқори миқдори (ЯИМга нисбатан 60 фоиз) белгилангани ва давлат қарзининг 60 фоизга етиши эҳтимоли пастлиги қайд этилган.
Кенгайиб бораётган жорий операциялар ҳисоби тақчиллигининг асосий сабаби сифатида иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлашга қаратилган чоралар кўрсатилмоқда.
«J.P. Morgan» прогнозларига кўра, олтин нархи 2022 йилга бориб 1 минг 350 долларгача тушиши мумкин. Шу сабабдан, Ўзбекистон жорий операциялари ҳисоби тақчиллиги 2021 йилда ЯИМга нисбатан 4,5 фоизни, 2022 йилда ЯИМга нисбатан 8,5 фоизни ташкил этиши прогноз қилинмоқда.
Таъкидланишича, республика суверен халқаро облигациялари нархлари макроиқтисодий ҳолатнинг яхшиланаётганини акс эттиради. Бироқ ички капитал бозори кўламини кенгайтириш, даромадлилик эгри чизиғини узайтириш зарурати ва норезидентлар учун мавжуд чекловлар ҳам қайд этилган бўлиб, 2022 йилдан ички капитал бозорида ўзгариш кутилаётгани таъкидланган.
Аввалроқ, Жаҳон банки Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг ўсиши жорий йилда 4,8 фоизгача, 2022 йилда эса 5,5 фоизгача бўлишини прогноз қилганди.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ҳудудига жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келади, Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 00:06
-
14 июлда ўтган тест синови натижалари эълон қилинди
Ўзбекистон | 23:48 / 15.07.2025
-
Трамп Зеленский Москвага ҳужум қилмаслиги кераклигини айтди
Жаҳон | 23:36 / 15.07.2025
-
Google нейротармоғи ютқазиш қўрқуви сабаб шахмат ўйнашдан бош тортди
Фан-техника | 23:22 / 15.07.2025
Мавзуга оид

20:16 / 20.05.2025
“Глобал иқтисодиёт қалтис паллада” — БМТ Трамп туфайли иқтисодий ўсиш прогнозини пасайтирди

11:09 / 18.04.2025
Harvard Growth Lab: Беш йил ичида Ўзбекистон иқтисодий мураккаблик рейтингида 25 поғонага кўтарилди

21:06 / 06.05.2024
Марказий банк иқтисодий ўсиш прогнозини 5,2-5,7 фоизгача пасайтирди

21:08 / 31.10.2023