«Спутник V» Италияда ишлаб чиқарилиши мумкин
Фонддагилар Италия ҳукумати билан бу борада музокаралар олиб борилаётганини маълум қилган.

© Кирилл Кухмарь/ТАСС
Россиянинг тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси (РФПИ) ва Швейцариянинг Adienne Pharma&Biotech компанияси «Спутник V» вакцинасини Италияда ишлаб чиқаришга келишиб олишди. Бу ҳақда жамғарма раиси Кирилл Дмитриев Италиянинг Rai 3 каналига берган интервьюсида маълум қилган.
«Биз Италия ҳукумати билан музокаралар олиб бормоқдамиз. «Спутник V»га хайрихоҳ бўлган ва уни ишлаб чиқаришни истаган ҳудудлар кўп. Биз препаратни Швейцариянинг Adienne Pharma&Biotech компанияси билан бирга Италияда ишлаб чиқаришда ҳамкорлик қилмоқчимиз», деган у.
Дмитриев ишлаб чиқариш механизми Италияда янги иш ўринлари яратиш ва маҳсулотни назорат қилиш имконини бериши мумкинлигини қистириб ўтган.
«Спутник V» вакцинаси ишлаб чиқарилиши Италияда июн ойида бошланиши ва йил охиригача ишлаб чиқарилган вакциналар адади 700 миллион дозага етиши мумкин.
Жамғарма раисининг сўзларига кўра, март охирига қадар РФПИ 10 мамлакатда 20 лойиҳа ҳақида эълон қилади. Хусусан, айни дамда Германия ва Францияда ҳам ишлаб чиқариш имкониятлари муҳокама қилиняпти.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тутанхамон хазинасининг бир қисми янги музейга кўчирилди
Жаҳон | 02:18
-
Мексика Google корпорациясини судга берди
Жаҳон | 00:27
-
“Ҳарвард бу раундни ютди”: университет АҚШ таълим вазирининг хатоларга тўла хатини текшириб, ўзига қайтариб юборди
Жаҳон | 00:01
-
Британияда учувчи ўнг ва чапни адаштириб юборгани учун самолётда ёнғин чиқди
Жаҳон | 23:57 / 09.05.2025
Мавзуга оид

21:58 / 21.04.2025
Италия бош вазири Марказий Осиё лидерлари билан кўришади

11:51 / 21.04.2025
Италия бош вазири Жоржиа Мелони Ўзбекистонга ташриф буюради

11:53 / 14.04.2025
Абдулазиз Комилов Италия ордени билан тақдирланди

18:30 / 04.04.2025