Ўзбекистон | 11:51 / 21.04.2025
7812
1 дақиқада ўқилади

Италия бош вазири Жоржиа Мелони Ўзбекистонга ташриф буюради

Учрашувлар Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

Фото: Phil Noble / Getty Images

Италия бош вазири Жоржиа Мелони 25-26 апрель кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Италия ҳукумати веб-сайти хабар берди. Учрашувлар Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

Аввалроқ, Жоржиа Мелони 26-27 апрель кунлари Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев таклифига биноан Қозоғистонда бўлиши хабар берилган эди.

Оқўрда ёзганидек, олий даражадаги музокаралар чоғида томонлар Қозоғистон-Италия стратегик шериклигини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

27 апрель куни Остона шаҳрида биринчи «Марказий Осиё – Италия» саммити бўлиб ўтади.

Мавзуга оид