Британияда учувчи ўнг ва чапни адаштириб юборгани учун самолётда ёнғин чиқди
Лондондан Канадага учиши керак бўлган ҳаво кемаси бортида 334 йўловчи бўлган. Ҳодиса оқибатида уларнинг ҳеч бирига шикаст етмаган.

Фото: Reuters
Лондон аэропортида учувчи ўнг ва чап томонларни адаштириб юборгани сабаб самолётда ёнғин чиқди, деб хабар беради Daily Mail.
Қайд этилишича, ҳодиса ўтган йилнинг 28 июнида содир бўлган, аммо унинг сабаблари энди эълон қилинди. Ўша куни British Airways самолёти Лондондаги Гатвик аэропортидан Ванкуверга учаётган бўлган. Парвоз вақтида иккинчи учувчи ўнг ва чап томонларни адаштириб юборган ва бошқа бир бошқарув тягаси ричагини тортган.
Тормозланиш натижасида Boeing 777 қизиб кетган ва ёнғин чиққан — парвоз соатига 192 мил тезликда тўхтатилган. Ўт ўчирувчилар самолётда чиққан ёнғинни учиш йўлагида бартараф этган. Ҳаво кемаси бортида бўлган 334 нафар йўловчи ва 13 нафар экипаж аъзосидан ҳеч кимга шикаст етмаган, аммо ўнлаб рейслар кечиктирилган ёки бекор қилинган.
Тергов давомида 6 минг соатдан ортиқ парвозларни амалга оширган учувчи қандай қилиб бундай хатога йўл қўйганини тушунтириб бера олмаган. Унинг бирор-бир жавобгарликка тортилгани ҳам номаълум. Экспертларнинг айтишича, бундай воқеалар камдан-кам ҳолларда содир бўлади, юқорида ҳолат вақтида самолёт хавфсизлик тизимлари ўз вақтида ишлаб кетган.
Мавзуга оид

18:28 / 15.05.2025
Британия ва Германия ҳамкорликда янги қурол яратади

19:33 / 14.05.2025
Британияда 38 йил қамоқда ноҳақ ўтирган эркак оқланди

17:17 / 14.05.2025
Трамп Қатар томонидан совға қилинадиган қаср-самолётни Пентагонга топширади

23:29 / 13.05.2025