Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фотограф ўн минг пингвин билан бирга ўтказган ойларини суратларга муҳрлади
Германиялик фотосуратчи ва кинорежиссёр Стефан Кристман икки қишни Антарктидадаги Атка кўрфазида, 10 минг император пингвинлари колониясида ўтказди.

Фото: STEFAN CHRISTMANN
BBC’нинг Девид Аттенборо томонидан суратга олинган «Dynasties» («Сулолалар») деб номланган ҳужжатли фильмида тасвирчи ёрдамчиси бўлиб ишлаган Кристман ўзининг «Penguin: A Story of Survival» («Пингвин: омон қолиш ҳақида ҳикоя») номли китобида Антарктидада олган баъзи фотосуратларини эълон қилди.
Кристман Антарктидадаги илк қишини 2012 йилда – Альфред Вегенер институтида геофизик бўлиб ишлаган кезларида кечиради. У қарийб 15 ойни Атка кўрфази яқинида жойлашган ва ҳар йили минглаб император пингвинлари тўпланувчи институт станциясида ўтказади.
Фотосуратчи Антарктидада кечган кунларини «ниҳоятда ҳаяжонли ва айни пайтда зерикарли» деб ифода этди: «Станция жуда катта ва замонавий. Шу боис, одатий ҳаёт тарзида бирор нарсани соғинишингизга ҳожат йўқ. Бошида ҳаммаси жуда янги ва ҳаяжонли туюлади. Аммо кейин дўстларингизни, оилангизни ва кундалик юмушларингизни соғинасиз».
«Энг ёмони, баъзан бир неча ҳафталаб давом этувчи ва станцияни беланчакдай тебратувчи бўронлардир. Бундай кунларда киши ўзини худди қамоққа тушиб қолгандай ҳис қилади. Аммо бу – станция ҳаётининг бир қисми эканини, ёмон кунлар яхши кунларнинг қадрини оширишини англайсиз».
Кристман 2016 йилда BBC Natural History гуруҳидаги икки ҳамкасби билан «Dynasties» («Сулолалар») сериалини суратга олиш учун Антарктидага яна қайтиб келади.
«Кимдир билан ёки ҳеч қачон», дейди Кристман Антарктидада ёлғиз қишлаш қарори ҳақида.
Фотосуратчининг айтишича, пингвинларнинг бир жойга тўпланиш «маросим»и совуққа қарши махфий қурол бўлиб, у омон қолишнинг ўзига хос стратегиясидир.
«Улкан бир инкубатор маханизми каби ҳаракат қилувчи пингвинлар олдиларидаги шерикларининг елкасига бошларини суқиб, бир-бирларига жуда яқин ҳолда туришади. Натижада бирлашган таналар шундай бир ҳарорат яратадики, тўда марказида у ҳатто 37 даражага етиши мумкин», дейди Кристман.
Кристман ва унинг жамоаси фильмни суратга олиш пайтида камуфляж кийимлар кийишмаган. Аксинча, улар йўқолиб қолишлари мумкин бўлган вазиятларда осон топилишлари учун қизил камзулларни маъқул кўришган.
«Улар (пингвинлар – таҳр.) учун қуруқликдан ҳеч қандай хавф йўқ. Ҳаводаги қушлар, денгиздаги тюленлар ва оркалар уларни овлаши мумкин», дейди Кристман. Унинг таъкидлашича, император пингвинлари қизил либосли одамларга кўникиб қолишган.
Сураткашнинг айтишича, пингвинлар иссиқликни сақлаш учун бир жойга тўпланишган пайт етарли даражада исиниб олган пингвинлар уларнинг орасидан ажралиб чиқиб, экспедиция аъзоларини «кутиб олган». «Биз бу пингвинларни «кутиб олиш қўмитаси» сифатида қабул қилдик», дейди Кристман.
Кристманнинг таъкидлашича, император пингвинлари айрим одамлар томонидан карнай деб таърифланган ўзига хос характердаги овозга эга. «10 минг пингвиннинг жўр овози жуда ҳам ажойиб. Бу – дунёнинг овлоқ бурчагида, яшаш мумкин бўлмаган жойда тирикликка даъватдир, шу боис ҳам учун мен учун ажойиб симфония у», дейди Кристман.
Иқлим инқирози туфайли исиган океан оқимлари музликларни эритишда давом этмоқда. «Афсуски, бизнинг танловимиз ва атроф-муҳитга ўтказаётган таъсиримиз инсон популяцияси мавжуд бўлмаган олис экотизимларга ҳам сезиларли даражада таъсир қилмоқда», дейди Стефан Кристман.
«Пингвин: омон қолиш ҳақида ҳикоя» китоби teNeues ёрлиғи остида нашр этилди.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британияда депрессияга чалинган одамларга футболга бориш тавсия этилди
Спорт | 23:20 / 22.07.2025
-
АҚШ Трампнинг янги муддати давомида Украинага биринчи ҳарбий ёрдам шартномасини эълон қилди
Жаҳон | 23:01 / 22.07.2025
-
Ўзбек-қозоқ чегарасидаги туннел, ижтимоий объектлар геопортали ва Жиззахга ташриф – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:54 / 22.07.2025
-
Эрон давлат ходимларининг iPhone’лари Исроил билан уруш олдидан киберҳужумга учради – ОАВ
Жаҳон | 22:18 / 22.07.2025
Мавзуга оид

21:12 / 10.04.2025
ЖАРда пингвин сабаб вертолёт фалокатга учради

20:10 / 23.03.2025
Олимлар Антарктидадан ажралиб чиққан айсберг остида фаол экотизим мавжудлигини аниқлади

10:12 / 18.03.2025
Овлоқ ва хавфли жой. Антарктидадаги базада олимлар ўз ҳамкасбидан қутқаришни сўрамоқда

13:34 / 07.03.2025