Қува туманининг 4та сектор раҳбари ишдан кетди
Фарғона вилоятининг учта тумани ҳокими ишдан олинди.

Фарғона шаҳрида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Kun.uz мухбири хабарига кўра, сессияда секторлар ишини тизимли ташкил этмагани ва хизмат вазифасини етарли даражада бажармагани учун қатор раҳбарлар ишдан олинди.
Хусусан, Қува туманининг 4та сектор раҳбари ишдан кетди - туман ҳокими Равшан Қурбонов, прокурор Бахтиёр Ваҳобов, ички ишлар бўлими бошлиғи Элёр Ҳайдаматов, солиқ инспекцияси бошлиғи Носир Мақсудов лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, Ўзбекистон тумани бўйича 2та сектор раҳбари: ҳоким Қаҳрамон Жўраев ва прокурор Мирвоҳид Отабоев, Ёзёвон тумани 1-сектор раҳбари, ҳоким Йўлчибой Бойигитов ҳам ишдан олинди.
Қайд этилишича, бундан буён 4та сектор раҳбари, вилоят ҳокимининг 7 нафар ўринбосари «маҳаллабай» ишлаб, аҳолининг муаммоларини ҳал қилишга шахсан масъул ва жавобгар экани белгилаб қўйилди.
«Ўз ишини уддалай олмаган раҳбарга нисбатан жиддий хулоса қилинади ва бугунгидай лавозимидан озод этилади», дея маълум қилинди сессияда.
- Маълумот учун, Равшан Қурбонов 2019 йил мартидан буён Қува туманига раҳбарлик қилиб келаётганди. Қаҳрамон Жўраев 2017 йилнинг майида Ўзбекистон тумани ҳокими вазифасига тайинланган, Йўлчибой Бойжигитов муқаддам вилоятнинг бошқа бир тумани - Учкўприкда ҳоким бўлиб ишлаган, 2018 йилда бош вазир Абдулла Арипов томонидан мажбурий меҳнатга йўл қўйишда айбланиб жиддий огоҳлантириш олгач, ишдан кетган, у қачон Ёзёвон туманига ҳоким бўлгани ҳақида маълумот йўқ.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Рус аскари қадами етган жойлар бизники» - Путин халқаро форумда нутқ сўзлади
Жаҳон | 21:34
-
ChatGPT янги версиялари биологик қурол яратишни соддалаштириши мумкин
Фан-техника | 21:08
-
Европа давлатлари Эрон билан Исроилни тинчлантиришга ҳаракат қилади
Жаҳон | 20:25
-
Ўзбекистон Россия билан катта АЭС масаласида битим имзолади
Ўзбекистон | 19:45
Мавзуга оид

18:19
Фарғонада туман МИБ бошлиғи пора билан ушланди

09:14 / 18.06.2025
“Айбсиз бўлса, нега яшириниб юрибди?” – Фарғона вилояти ИИБ ресторанга уюштирилган “маска-шоу”га изоҳ берди

19:26 / 17.06.2025
Ресторандаги “маска-шоу”: Фарғонанинг амалдорлари у ерда нима қиляпти?

13:57 / 13.06.2025