Фан-техника | 23:25 / 13.01.2021
11941
1 дақиқада ўқилади

General Motors учар Cadillac’ни тақдим қилди (видео)

General Motors футуристик кўринишдаги учар Cadillac концептини тақдим қилди. Тақдимот YouTube’да жойлаштирилган.

Фото: Видеодан кадр

“General Motors футуристик учар Cadillac – ҳавога вертикал кўтарилувчи ва қўнувчи ҳамда кўчалар устидан йўловчиларни ташувчи бошқарувчисиз автомобилни тақдим қилди”, дейилган хабарда.

Учар Cadillac сурилиб очилувчи эшиклар ва ойнаванд томга эга. Машина салонида биометрик датчиклар, овозли бошқарув ва имо-ишораларни таниш тизими бор. Транспорт воситаси шаҳар бинолари томлари орасида ҳаракатланиш учун мўлжалланган.

Қурилма йўловчиларни 88 км/соат тезлик билан белгиланган манзилга энг яқин томга етказади. Қурилма 90 кВтли двигател, GM Ultium аккумулятори ва 4 жуфт роторли ўта енгил корпусга эга.

Мавзуга оид