Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар учун “Фаол ҳаётга қадам” дастури жорий этилади
“Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги президент қарори қабул қилинди.
2025 йил 1 июндан ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган шахсларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “Фаол ҳаётга қадам” дастури жорий этилади.
Дастур доирасида қуйидаги 5 турдаги янги ижтимоий хизматлар кўрсатилиши йўлга қўйилади:
🔹 уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати;
🔹 уй шароитида қараб туриш хизмати;
🔹 тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати;
🔹 кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати;
🔹 шахсий ёрдамчи хизмати.
Дастур доирасидаги ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатларининг бир қисми ваучер асосида қоплаб берилади.
Ваучер қиймати Ҳукумат томонидан белгиланган миқдорда субсидия шаклида тўланади.
Ваучер бериш ва унинг қийматини тўлаш “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимидаги “Оила ҳамкори” платформаси орқали амалга оширилади.
Мавзуга оид

11:01 / 07.03.2025
Болалар учун кундузги парвариш хизмати ташкил қилинади

16:42 / 03.03.2025
Японияда қарияларга ғамхўрлик қилувчи робот яратилди

10:38 / 13.12.2024
Ўзбекистонда 102 та ижтимоий хизмат маҳалла даражасига туширилди

12:58 / 05.06.2024