Жаҳон | 22:56 / 07.08.2020
17057
1 дақиқада ўқилади

Сайёрадаги энг совуқ жой 17 йиллик излашлардан кейин топилди

Экологлар сайёрадаги энг совуқ жойни топишди. Ушбу жойда ҳарорат минус 92-94 даражагача пасаяди. Бунгача сайёрадаги энг совуқ ҳарорат Восток тадқиқот станциясида қайд қилинган бўлиб, у минус 89,2 даражани ташкил қилган.

The Epoch Times нашрининг хабар беришича, энг совуқ жой Антарктидадаги Қиролича Мод ерининг шарқий қисмида жойлашган муз қалқонининг чўққисидаги Аргус ва Фужи гумбазларини боғловчи муз тизмасида жойлашган

У ерда олимлар чуқурлиги 2 метрдан 4 метргача келувчи ботиқликларни аниқлашган. Бу ботиқликларда минус 94 даражагача совуқ ҳаво тўпланади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, агар бундай ҳароратда эҳтиётсизлик қилиб нафас олинса, совуқ уриш жароҳатлари олиш мумкин.

Экологлар Ердаги энг совуқ жойни 2003 йилдан бери Аква ва Landsat 8 сунъий йўлдошлари ёрдамида қидириб келишган. 

Бунгача Ерда қайд қилинган энг совуқ ҳарорат минус 89,2 даража ҳисобланган. Бундай экстремал ҳарорат 1983 йилда Антарктикадаги Восток станциясида қайд қилинган.

Мавзуга оид