Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гренландия музликларнинг эриган сувини сотишни режалаштирмоқда

Фото: Global Look Press
Гренландия ҳукумати музликларнинг эриган сувини экспорт қилмоқчи. Бундай сувга глобал иссиқлик туфайли қурғоқчил ҳудудларда талаб катта бўлиши мумкин.
Бу ҳақда Der Tagesspiegel нашрига интервьюда Гренландиянинг саноат ва энергетика вазири Йесс Сване маълум қилди.
“Биз сувимиз қанчалик тозалигини, унинг захиралари қанча эканини ва ундан иқтисодий томондан неча йил фойдалана олишимиз мумкинлигини кўрсатган тадқиқот ўтказдик. Ҳозир биз бутун дунёга айтишимиз мумкинки, бизда катта ҳажмда тоза сув бор ва биз ундан фойдаланишни таклиф қиламиз”, деб айтган вазир.
“Глобал иссиқлик – дунёдаги сув танқислигининг сабабларидан биридир. Гренландияда минглаб йиллар давомида эриган сув мавжуд. Ҳозирда биз бозорга бошқа ҳеч кимда йўқ бўлган ушбу маҳсулот билан чиқишимиз мумкинлигини тушундик”, деб таъкидлаб ўтган Сване.
Унинг айтишича, сайёрамизда ичимлик сувининг танқислиги тобора ортиб боради ва шу сабабли орол ҳукумати музликлар сувини Гренландияни дунёга танитувчи маҳсулотга айлантирмоқчи. Агар музликлар суви экспорт қилинмаса, у бекорга оқиб кетади.
Вазирнинг таъкидлашича, иқтисодиётнинг эриган сув ҳисобига диверсификация қилиниши Гренландияга Даниядан кўпроқ даражада мустақил бўлишда ёрдам беради.
Маълум қилинишича, айни вақтда музликлар сувини экспортга тайёрлаётган 9 та лойиҳа бор ва улар тегишли лицензияларни олган.
Иқлимшунослар маълумотларига кўра, Гренландия қирғоқлари яқинидаги кўп йиллик музликларнинг катта захиралари Акртиканинг бошқа ҳудудларидаги муз қопламига қараганда икки марта тезроқ қисқармоқда.
Таъкидлаб ўтиш жоиз, Гренландия Дания қироллиги таркибига киради ва 2009 йилдан кенг мухторият мақомига эга.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00
-
Хитойлик олимлар разведка ва қутқарув операциялари учун кибер-ари яратди
Фан-техника | 20:34
-
Суд Трампнинг туғилиш ҳолати бўйича АҚШ фуқаролигини беришни чеклашга оид фармонини блоклади
Жаҳон | 19:55
-
АҚШ Давлат департаменти 1,3 мингдан ортиқ ходимини ишдан бўшатишга қарор қилди — AP
Жаҳон | 19:35
Мавзуга оид

12:22 / 16.06.2025
Дания ва Франция раҳбарлари Гренландия суверенитетини яна бир бор тасдиқлади

11:14 / 16.06.2025
Йўл, сув, электр бўйича 3-5 йиллаб чўзилаётган лойиҳалар борлиги маълум қилинди

13:50 / 12.06.2025
Сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисида видео юборганлар рағбатлантирилади

17:39 / 30.05.2025