Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисида видео юборганлар рағбатлантирилади
Ҳукумат қарори (билан “Жисмоний шахслар томонидан қайд этилган сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби ҳақида”ги низом тасдиқланди.

Фото: DPA
Низом Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 74-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларга нисбатан татбиқ этилади.
Шахслар ҳуқуқбузарликни видеотехника воситалари орқали қайд этиб, 48 соатда Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига (Инспекция) v-nadzor.gov.uz веб-сайти орқали юборади.
Фото ва видеоматериалларда қуйидагилар акс эттирилиши лозим:
- содир этилган ҳуқуқбузарлик;
- ҳуқуқбузарлик содир этган шахс тўғрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса);
- ҳуқуқбузарлик содир этилган манзил, аниқланган сана ва вақт.
Қоида тариқасида, фото ва видеоматериалларнинг давомийлиги 120 сониядан ошмаслиги лозим.
Фото ва видеоматериаллар 10 кун муддатда Инспекциянинг масъул ходими томонидан кўриб чиқилади.
Ҳуқуқбузарлик 1-маротаба содир этилган бўлса, ҳуқуқбузарга сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби (қоидалари) такроран бузилишининг олдини олишга қаратилган тавсиялар юборилади.
Маъмурий жазо чораси қўлланганидан кейин 1 йил давомида ҳуқуқбузарлик такроран содир этилган тақдирда, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаларида назарда тутилган миқдорларда жарима солишга сабаб бўлади.
Фото ва видеоматериалларни юборган шахслар ҳуқуқбузардан ундирилган жарима ҳисобидан БҲМнинг 25 фоизи миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
Рағбатлантириш жарима ундирилган кундан бошлаб 15 кун муддатда амалга оширилади
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда Кичик ҳалқа автойўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади
Жамият | 23:57 / 17.07.2025
-
Зеленский Трамп билан «мега келишув»ни муҳокама қилаётганини айтди
Жаҳон | 23:47 / 17.07.2025
-
Тошкентда дарахтларни кесишга чеклов бекор қилиниши керак — тадбиркор Мурод Назаров
Ўзбекистон | 22:53 / 17.07.2025
-
Эрон президенти автомобили ўчиб қолганидан кейин такси чақиришга мажбур бўлди
Жаҳон | 22:51 / 17.07.2025
Мавзуга оид

11:49 / 12.07.2025
Ўзбекистонда аҳолининг сувдан қанча қарзи борлиги айтилди

10:19 / 12.07.2025
Хитой Ўзбекистонда сув ресурсини тежаш лойиҳаларига жалб этилади

07:41 / 12.07.2025
Доғистонда 300 дан ортиқ киши сувдан заҳарланди

12:33 / 01.07.2025