Фото: Қорақалпоғистонда катта шахмат майдончаси пайдо бўлди
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 9 август кунги «Ўзбекистонда шахматни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида шахмат усталари, мураббийларини тайёрлаш, шахмат клублари, умумтаълим мактабларида шахмат синфларини ташкил қилиш ҳамда шахматни ёш тоифалари бўйича янада ривожлантириш белгиланган эди.
Kruz’нинг ёзишича, ушбу йўналишдаги ишларнинг талаб даражасида ташкил қилиш, халқнинг, асосан ёшларнинг спортнинг бу турига қизиқишини янада ошириш мақсадида Қонликўл тумани «Бахтли» маданий дам олиш марказида шахмат майдончаси фойдаланишга топширилди.

Қайд этилишича, бу майдонча ёшлар ўртасида шахматни оммалашишига, ёшларнинг бўш вақтларини фойдали ўтказиш билан бирга, математик ўйлаш салоҳиятининг ўсишига, шахмат мутахассислари сонининг ортишига хизмат қилади.
Мавзуга оид

11:56 / 28.02.2025
Шахмат бўйича 10-жаҳон чемпиони Борис Спасский вафот этди

00:38 / 11.02.2025
Шахматчи Жавоҳир Синдоров Ҳикару Накамура устидан ғалаба қозонди

11:59 / 11.01.2025
2024 йилда энг кўп пул ишлаб топган шахматчилар маълум қилинди

07:40 / 17.07.2024