Жиззахда укасининг ҳаётига зомин бўлган ака ушланди

Иллюстратив фото/gagauzmedia.md
Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида яшаган Ф.Т. уйида эҳтиётсизлиги оқибатида темир устига йиқилиб тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида 15 июнь куни Ф.Т.нинг бирга яшовчи акаси А.Т. маст ҳолда Мирзачўл тумани ҳудудида ўзаро жанжал оқибатида унга пичоқ билан жароҳат етказганлиги аниқланган.
Кўрилган чоралар натижасида А.Т. ушланган.
Мавзуга оид

00:17
Жиззахга 30 та замонавий автобус олиб келинди

12:10 / 11.03.2025
Жиззахда маст ҳолда машина бошқариб, опа-сингилнинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи узоқ муддатга қамалди

11:53 / 10.03.2025
Озодликдан маҳрум қилинган 20 минг киши, 4 баробарга ошган талон-торожлар – жиноятчилик статистикаси

09:51 / 09.03.2025