Сайёр суд мажлисида янги газ конидан қувур ўғирлаганлар иши кўрилди
Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги 14-сонли мусиқа ва санъат мактаби маъмурий биносида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Туман маъмурий судининг раиси Акмалжон Шерматов раислигида бўлиб ўтган жараёнда маъмурий иш кўриб чиқилди.
Шу йил апрель ойининг 17, 21 апрель кунлари туманда иш олиб бораётган “Қўқон нефтгаз пармалаш ишлари” АЖга қарашли Учтепа-11 бурғилаш майдонидан катта қийматдаги турли диаметрли бурғилаш қувурлари ўғирланган.
Жамият ишчиси Ф. Ҳомидов ноқонуний йўллар билан пул топиш илинжидаги фуқаролар – Т. Қурбонов, Ў. Муҳаммадиминов ва ака-ука Олимжоновлар, 17 апрель куни Учтепа-11 бурғилаш майдонидан 2 дона 89 мм диаметрли, ҳар бирини узунлиги 9 метрдан иборат умумий қиймати 1 238 313 сўмлик бурғилаш трубаларини, 21 апрель куни эса умумий қиймати 3 596 553 сўмлик бурғилаш трубаларини ўғирлаш орқали талон-торож қилишган.
Сайёр суд мажлиси давомида меҳнатсиз даромад излаган ўғрилар тўдаси вакиллари ўз айбларига иқрор бўлишди. Суд қарорига асосан “Қўқон нефтгаз пармалаш ишлари” АЖга ҳуқуқбузарлик оқибатида етказилган зиён тўлиқ қопланганлигини эътиборга олинган ҳолда фуқароларга қонунда белгиланган жазо берилди.
Элмурод Эрматов
KUN.UZ мухбири
Мавзуга оид

16:33 / 12.03.2025
Сурхондарёда боласини сотмоқчи бўлган аёл 3 йилга қамалди: 6 бола ва ногирон эр қаровсиз қолди

11:53 / 10.03.2025
Озодликдан маҳрум қилинган 20 минг киши, 4 баробарга ошган талон-торожлар – жиноятчилик статистикаси

19:28 / 06.03.2025
Суд фаолиятига аралашганлар учун жавобгарлик қаттиқ бўлади

10:12 / 28.02.2025