Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суд фаолиятига аралашганлар учун жавобгарлик қаттиқ бўлади
Ўзбекистонда суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, судяларнинг ваколатларини мустаҳкамлаш ва уларнинг холис қарор чиқариши учун шароитлар яратилмоқда. Шу билан бирга, ҳанузгача суд мустақиллигига таъсир кўрсатишга уриниш ҳолатлари учраб турибди.

Фото: Shutterstock
Судяларни турли мажлисларга чақириш, уларга ўз ваколатларига кирмайдиган вазифаларни юклаш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса судяларнинг асосий вазифасига – қонун ва адолат асосида холис қарор чиқаришларига тўсқинлик қилиши мумкин. Ачинарлиси, судларга таъсир ўтказишга бўлган ҳаракатлар айрим идоралар ва мансабдор шахслар томонидан амалга оширилмоқда.
Энг ёмони, бундай ҳолат фуқароларда нафақат суд тизими, давлатнинг инсонпарварлик сиёсатига ҳам ишончсизлик пайдо қилиши эҳтимолини юзага келтиради.
Шу сабаб, давлат раҳбари судлар фаолиятига аралашишга мутлақо йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлаб, барча раҳбарлар ва мансабдор шахсларни қатъий огоҳлантирди. Суд фаолиятига аралашиш – одил судловга соя солиш, деб баҳоланади. Энди бунга йўл қўйганларга қонун доирасида жиддий чоралар кўрилади, сўров ҳам, жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлади.
Суд тизимида инсон омилини камайтириш ва уни халқчил қилиш учун рақамлаштиришга эътибор берилмоқда. Қолаверса, бу ғазнага ҳам фойда: судларнинг ички ҳужжатлар айланмаси тўлиқ электрон шаклга ўтказилиши натижасида қисқа даврда давлат бюджетидан 638 миллион сўмлик харажатлар иқтисод қилинди.
Шунингдек:
- Ҳозир барчанинг ҳам суд маҳкамасига бориши шарт эмас – my.sud.uz орқали 14 та хизмат онлайн тарзда ишламоқда.
- Ишларни инсон омилисиз тақсимлаш йўлга қўйилди.
- Суд ҳужжатлари 100 фоиз электрон шаклга ўтказилади – қоғозбозлик, бюрократияга барҳам берилади.
- Сунъий интеллект ёрдамида ҳуқуқий ёрдам бўйича виртуал маслаҳатчи яратилади.
Ҳар йили судларда 1 миллионга яқин низосиз ишлар кўриляпти. Масалан, ўтган йили фуқаролик судларида коммунал қарздорлик бўйича 200 мингга яқин шундай иш кўрилган. Суд ўзининг қимматли вақтини бу ишларга сарфламаса ҳам бўлади, аслида буни нотариусда ҳал қилишнинг имкони бор.
“Рақамли суд” концепциясига кўра, Олий суд ҳузурида Ахборот технологиялари маркази ташкил этилади. У судларга зарур бўлган ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотлар яратиш, сунъий интеллектни жорий этиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш билан шуғулланади.
Тадбиркорлик субъектлари билан судлар ўртасида электрон маълумот алмашиш йўлга қўйилади. Натижада:
- Судга ариза бериш осонлашади (онлайн ариза топшириш ва иш ҳолатини кузатиш);
- Ҳужжатлар тез ва осон олинади (суд қарорларининг электрон нусхаларини масофадан юклаб олиш);
- Жараён шаффоф бўлади (иш юритишни реал вақтда кузатиб бориш, қарор қабул қилиш жараёнини тушуниш осонлашади);
- Суд муҳокамаси тахминий натижасини аниқлаш имконияти (сунъий интеллект орқали эҳтимолий харажатлар тўғрисида олдиндан маълумот олиш);
- Тўловларни онлайн амалга ошириш (жарималар ва суд билан боғлиқ бошқа тўловлар);
- Суд муҳокамаларига масофадан қатнашиш (онлайн видеоконференция орқали иштирок этиш имконияти);
- Тизимларни интеграция қилиш (давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида электрон маълумот алмашиш орқали тезкорликни ошириш) имконини яратади.
Суд одиллиги ва халқчиллиги тагида бир нарса — рақамлаштириш ётибди. Рақамлаштириш фуқаролар учун ҳам, судлар учун ҳам шундай кенг қулайликларни яратади. Инсон омили камайгач, ўз-ўзидан суд фаолиятига аралашишлар ҳам камаяди. Буни “четлаб ўтганлар”нинг қаттиқ жазоланиши эса қонун олдида ҳамма баробарлигини таъминлайди.
Лутфулло Турсунов,
журналист
Тавсия этамиз
«Аэрофлот»га ҳужум. Бир кундан кейин нималар маълум?
Жаҳон | 21:16 / 29.07.2025
“Иш қилишга кучим йўқ”: қувватсизлик оддий чарчоқми ёки жиддий сигнал?
Соғлом ҳаёт | 16:45 / 29.07.2025
“Россия урушга чуқур кириб кетди, ундан чиқиши имконсиз” — сиёсатшунос
Жаҳон | 18:20 / 28.07.2025
Украинада сиёсий инқироз. Нега бундай бўлди ва буёғига нима бўлади?
Жаҳон | 17:56 / 27.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой АҚШ таҳдидига қарамай, Россия нефтини сотиб олишдан воз кечмади
Жаҳон | 23:46 / 30.07.2025
-
Туркияда мигрантларнинг ноқонуний бандлигига қарши чоралар кучайтирилди
Жаҳон | 23:20 / 30.07.2025
-
Уй қурувчиларининг “қора” рўйхати, рус овчиларининг ўлжаси ва иссиқхоналарга қўллов – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:52 / 30.07.2025
-
Нозимахон Давлетова Президент Администрацияси раҳбарининг шартнома асосидаги консултанти бўлди
Ўзбекистон | 22:27 / 30.07.2025
Мавзуга оид

18:40 / 29.07.2025
Блогер Фарҳод Манноповнинг ўлимига олиб келган операцияни амалга оширган шифокор судда оқланди

14:39 / 24.07.2025
Мубашшир Аҳмадга нисбатан очилган жиноят иши судга оширилди

16:14 / 17.07.2025
Солиқ низоларини ҳал қилиш вақти қисқаради

12:04 / 16.07.2025