19 ёшли йигит суд залидан озод қилинди
Элликқалъа тумани Қилчиноқ овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, 1999 йил 26 январь куни туғилган Сарвар Рўзимов Юсуфбой ўғли 2017 йил 1 декабрь куни “Матиз” русумли автомашинасида ҳаракатланиш жараёнида “Дамас” русумли автомашина билан йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган, деб хабар бермоқда Kruz.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари бўйича суд қилиниб, Суд процесси 2018 йил март ойида 1 маротаба ўрганиб чиқилиб, Суднинг навбатдаги процесси 28 март куни Жиноят ишлари бўйича Беруний тумани судида бўлиб ўтди.
Суд залида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман Кенгаши фуқаро Сарвар Рўзимов Юсуфбой ўғлини ўз кафиллигига олди ва у суд залидан озод қилинди.


Фуқаро С.Рўзимов билан доимий бирга ишлаш, уни назорат қилиш ҳамда оилавий аҳволидан хабар олиб туриш мақсадида ёшлар вакили сифатида ёшлар етакчисини бириктириш хамда фуқарони ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, профилактик назорат қилиб бориш, оиласидаги ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ва доимий равишда кўмаклашиб бориш мақсадида индивидуал дастур ишлаб чиқилди.

Мавзуга оид

16:33 / 12.03.2025
Сурхондарёда боласини сотмоқчи бўлган аёл 3 йилга қамалди: 6 бола ва ногирон эр қаровсиз қолди

11:53 / 10.03.2025
Озодликдан маҳрум қилинган 20 минг киши, 4 баробарга ошган талон-торожлар – жиноятчилик статистикаси

19:28 / 06.03.2025
Суд фаолиятига аралашганлар учун жавобгарлик қаттиқ бўлади

10:12 / 28.02.2025