Ақлли шишалар бинолар ичидаги ҳарорат ва ёруғликни назорат қилади

Фото: FSU Jena
Германиядаги Фридрих Шиллер номли Йен университети олимлари хонани исита олувчи шиша прототипини намойиш қилишди. Ақлли шишалар жорий йилнинг ўзида сотувга чиқарилади ва бинолар фасадига ўрнатилади. Phys.org. шу ҳақида маълум қилди.
Европа Иттифоқида энергия харажатларининг 40 фоизи биноларни иситиш, совутиш, ҳавосини тозалаш ва биноларни ёритишга тўғри келади. Ечимлардан бири — Large-Area Fluidic Windows (LaWin) энергосамарали дераза шишалари лойиҳаси. Йен университетининг тадқиқот гуруҳи 2015 йилдан бери шу иш билан шуғулланади.
Дераза ойнаси тугма ёрдамида шишани қуёшдан ҳимояловчи рангга киритиш имконини беради, унинг юзаси эса иссиқлик энергиясини қуёш нурларидан олади. Бунга шишага қўшилган махсус суюқлик ҳисобига эришилади. "Лойиҳамизнинг асосий хусусияти ойна ва фасадларда иссиқлик ёки бошқа қўшимча функцияларни таъминловчи суюқликнинг қўлланиши ҳисобланади, - дейди лойиҳа координатори Лотар Вондарчек. - Шу мақсадда биз янги шиша материалларни ишлаб чиқармоқдамиз".
Охирги прототипларда суюқликка магнит ёрдамида тортиб олиш мумкин бўлган темир нанозаррачалари қўшилади. "Суюқликдаги заррачалар сонига қараб суюқликнинг ўзи кулранг ёки қора тус олади, - дейди Вондарчек. - Натижада ёруғликни назорат қилиш ва кейинчалик хонани иситишда фойдаланиш мумкин бўлган қуёш иссиқлигини йиғиш мумкин".
Тизим самараси анъанавий қуёш иссиқлик тизимларига ўхшаш, лекин бино фасадига осонликча интеграция қилиниши мумкин.
Мазкур лойиҳа 2015-2017 йилларда ЕИдан 5,9 миллион евро ва 11 саноат корхонасидан 2,2 миллион евро миқдорида грант олган.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
WSJ: Исроилнинг Эрон билан уруши Россия-Хитой газ қувури ғоясини жонлантирди
Жаҳон | 11:38
-
Трамп: Путиннинг Украинадан ташқари амбициялари бўлиши мумкин
Жаҳон | 11:32
-
Тошкентда тарихий ёдгорликка 27 млрд сўмлик зарар етказилди
Жамият | 11:29
-
Ер тоифасини ўзгартириб бериш учун 44 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
Жамият | 11:14
Мавзуга оид

11:19 / 24.03.2025
Олимлар клавиатурадаги ёзувига қараб одамларнинг шахсини аниқлашни ўрганди

10:30 / 22.03.2025
Олимлар об-ҳавони тезроқ ва аниқроқ башорат қилиш усулини ишлаб чиқди

15:11 / 27.02.2025
Олимлар 1-тур диабетни бутунлай даволаш йўлини топди

12:07 / 22.02.2025