Шавкат Мирзиёев Афғонистон президентига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон Ислом Республикаси президенти Ашраф Ғанига ҳамдардлик мактуби йўллади.
«Муҳтарам Президент Жаноби Олийлари, Афғонистондаги Ҳилманд вилоятининг Лашкаргоҳ шаҳридаги портлаш оқибатида кўплаб инсонларнинг нобуд бўлгани ва оғир жароҳат олгани ҳақидаги хабар бизни қаттиқ қайғуга солди.
Ўзбекистон ушбу қабиҳ террорчилик хуружларини кескин қоралайди ҳамда бу таҳдидга қарши халқаро миқёсда ҳамкорлик қилиш зарурлигини яна бир бор таъкидлайди.
Ушбу мусибатли дамларда, Сиз Жаноби Олийларига ва Сиз орқали бутун афғон халқига чуқур таъзия изҳор этамиз. Қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик туйғуларимизни етказиб қўйишингизни сўраймиз. Жароҳат олганларни тез фурсатларда соғайиб кетишини тилаймиз», - дейилган давлат раҳбари хабарида.
Мавзуга оид

18:53 / 05.03.2025
Трамп афғонистонлик «Бош террорчи» ҳибсга олинганини эълон қилди

17:10 / 04.03.2025
“Толибон”нинг Қўштепа канали. Бунинг Ўзбекистонга таъсири қандай бўлади?

10:36 / 03.03.2025
Ўзбекистон ва Афғонистон ўзаро савдо ҳажмини 3 млрд долларга етказмоқчи

17:11 / 24.02.2025