Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон - Озарбойжон парламентлараро форуми – Хивадаги мулоқот қандай ўтди?
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Озарбойжон Республикаси Миллий Межлиси аъзолари иштирок этган форумда иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш, рақамли трансформация ва экология каби устувор йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди. Форум доирасида ўтказилган панел сессияларида бир қатор муҳим йўналишларда муҳим ҳужжатлар қабул қилинди.

1 июл куни Хива шаҳрида Биринчи Ўзбекистон-Озарбойжон парламентлараро форуми бўлиб ўтди. “Янги имкониятлар сари: мулоқотдан ҳамкорликдаги ҳаракатларгача” мавзусидаги анжуманда икки мамлакат ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, парламентлараро мулоқотни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш мақсади кўзланди.
Форумда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Озарбойжон Республикаси Миллий Межлиси аъзолари ҳамда икки мамлакатнинг ёшлар парламентлари вакиллари иштирок этди.
Форумда дўстлик гуруҳлари фаолиятини кенгайтириш, уларни парламентлараро комиссиялар даражасига олиб чиқиш, қўшма қонунчилик ташаббуслари ишлаб чиқиш, ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш, рақамли трансформация ва экология каби устувор йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш каби масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, ҳудудий вакиллик органлари ўртасида тажриба алмашиш механизмини жорий этиш, парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ижтимоий, иқтисодий ривожланишдаги турли ёндашувларнинг самарадорлигини ошириш учун муҳим қадам ҳисобланади.
Форум доирасида панел сессиялар ўтказилиб, уларда муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Хусусан, “Иқтисодий тараққиётни парламент томонидан қўллаб-қувватлаш: бизнес ва инвестициялар учун янги имкониятлар” мавзусида панел сессияси ўтказилди. Мазкур сессия давомида икки мамлакатнинг иқтисодий ривожи учун парламентлар томонидан қонунчилик асослари яратиш, инвесторлар учун қулай муҳит шакллантириш, кичик бизнесни рағбатлантириш масалалари муҳокама этилди.
Яна бир панел сессия давомида эса интеллектуал капитал ва рақамли трансформация соҳасидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди. Унда икки мамлакат парламентлари вакиллари замонавий технологиялар, рақамли тараққиёт ва инновацион муҳитни шакллантириш, таълим ва илм-фан соҳаларида парламентлараро ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга оид ўз фикр ва таклифларини билдирди.
Навбатдаги панел сессия маданият, туризм ва соғлиқни сақлаш соҳаларида парламентлараро ҳамкорликка бағишланди. Унда маданият, туризм ва соғлиқни сақлаш соҳаларида парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Панел сессиянинг иккинчи йўналиши доирасида туризм соҳасида виза тартибларини соддалаштириш, тарихий-маданий ва экологик йўналишларни ривожлантириш, соҳага инвестицияларни жалб қилиш, қўшма туристик брендлар яратиш каби ташаббуслар парламентлараро алоқаларнинг янги формати сифатида илгари сурилди.
5-панел сессия яшил келажакка, атроф муҳит ва иқлим ўзгаришини ҳимоя қилишда парламентларнинг ролига бағишланди. Унинг дастлабки қисмида иқлимга мослаштирилган қонунчиликни шакллантириш масалалари, миллий ва минтақавий устувор йўналишлар муҳокама қилинди. Сессиянинг иккинчи қисми эса яшил иқтисодиёт ва айланма ривожланиш моделларини илгари суришда парламентлараро ҳамкорликнинг ўрнига бағишланди.
Форумда инвестиция муҳитини яхшилаш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшма тавсиялар ишлаб чиқиш, хорижда Ўзбекистон ва Озарбойжон савдо уйларини ташкил этиш, мунтазам бизнес миссияларини ўтказиб бориш, виза тартиб-таомилларини соддалаштириш ва рақамли туризм платформасини яратиш, Туркий дунё мамлакатлари учун умумий таълим базаси ва электрон ресурсларни шакллантириш, тиббий суғурта ва беморларни трансчегаравий даволаш бўйича қўшма ёндашувларни ишлаб чиқиш каби қатор аниқ ташаббуслар илгари сурилди ва қўллаб-қувватланди.
Форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоеванинг Озарбойжон Республикаси Миллий Межлиси Раиси Саҳиба Гафарова билан учрашуви ҳам бўлиб ўтди. Суҳбат чоғида икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли Ўзбекистон-Озарбойжон муносабатлари юксак даражага кўтарилгани ҳамда иттифоқчилик, ўзаро ишонч ва ҳурмат руҳида ривожланиб бораётгани таъкидланди.
Томонлар Қўшилмаслик ҳаракатининг парламент тармоғи, Осиё Парламент ассамблеяси, Парламентлараро иттифоқ каби халқаро ва минтақавий парламентлараро тузилмалар доирасида ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканлигини билдирди.
Форум давомида икки мамлакат парламентлари дўстлик гуруҳларининг учрашуви ҳам бўлиб ўтди. Унда парламентлар ўртасида қабул қилинган ҳамкорлик ҳужжатларининг ижроси, истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.
Шундан сўнг Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева ҳамда Озарбойжон Республикаси Миллий Межлиси Раиси Саҳиба Гафарова иштирокида ОАВ ходимлари учун брифинг ўтказилди. Танзила Норбоева ва Саҳиба Гафарова Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасидаги муносабатлар азалдан умумий тарихий, маданий ва маънавий қадриятларга асосланганини эътироф этиб, Биринчи Ўзбекистон-Озарбойжон парламентлараро форуми парламентлараро ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришнинг дебочаси бўлганини билдиришди.
Форум якунида учта муҳим ҳужжат – парламентлараро ҳамкорликнинг асосий тамойил ва устувор йўналишларини акс эттирувчи Хива декларацияси, 2025–2026 йилларга мўлжалланган Парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси, Парламентлараро комиссия регламенти тадиқланди.
Мавзуга оид

18:25
2 млрд долларлик инвестиция, 100 млн тонна нефт ва 35 млрд куб метр газ – SOCAR билан имзоланган битим тафсилотлари

21:14 / 26.07.2025
Озарбойжон Россиядан AZAL самолёти ҳалокати учун жавобгарликни тан олишни талаб қилди

09:54 / 23.07.2025
Ереван Боку билан ЕХҲТ Минск гуруҳини тарқатиб юбориш шартини муҳокама қилмоқда

15:45 / 22.07.2025