Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лос-Анжелесдан 700 нафар денгиз пиёда аскари олиб чиқилади
Калифорнияда ICE иммиграция хизмати ҳаракатлари туфайли юзага келган оммавий норозилик намойишлари билан боғлиқ вазият барқарорлашди, деди Пентагон. Шу муносабат билан АҚШ расмийлари штат пойтахтидан 700 денгиз пиёда аскарини олиб чиқиш ниятида.

Фото: SCANPIX/dpa/picture-alliance/Zin Chiang
21 июл, душанба куни кечқурун Пентагон вакили Шон Парнеллнинг маълум қилишича, АҚШ Иммиграция ва божхона назорати (ICE)нинг Лос-Анжелесда июн ойида бўлиб ўтган рейдларига қарши оммавий норозилик намойишлари тўлқинидан сўнг шаҳардаги вазият яна барқарорлашди. Ўтган ҳафта Пентагон Лос-Анжелесда жойлаштирилган 4000 га яқин Миллий гвардия қўшинининг ярмига яқини олиб чиқиб кетилганини ҳам эълон қилди.
Ушбу 700 денгиз пиёда аскари июн ойининг ўрталарида Калифорниядаги "Кэмп-Пендлтон" базасидан Лос-Анжелесга юборилган. АҚШ президенти маъмурияти бу қарорни «федерал ходимлар ва биноларга нисбатан таҳдидларнинг кучайиши» билан оқлади.
Трампнинг ўзи ҳам Truth ижтимоий тармоғидаги постида аввалроқ Калифорниядаги тартибсизликларни «ноқонуний муҳожирлар ва жиноятчилар» томонидан босиб олиниш деб атаган эди. Дастлаб у ерга Миллий гвардиянинг 2000 аскарини юборишни буюрди. Кейинроқ штатнинг демократ губернатори Гэвин Нюсом федерал ҳокимият Лос-Анжелесга 4000 нафар Миллий гвардия аскарини юборганини эълон қилди.
Миллий гвардия охирги марта Калифорнияда 2020 йилда афроамерикалик Жорж Флойднинг полиция иштирокида ўлими туфайли юзага келган тартибсизликларга жавобан жойлаштирилган эди.
Тавсия этамиз
“Россия урушга чуқур кириб кетди, ундан чиқиши имконсиз” — сиёсатшунос
Жаҳон | 18:20 / 28.07.2025
Украинада сиёсий инқироз. Нега бундай бўлди ва буёғига нима бўлади?
Жаҳон | 17:56 / 27.07.2025
Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди
Ўзбекистон | 23:49 / 25.07.2025
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади? – муҳим саволларга жавоблар
Ўзбекистон | 23:34 / 25.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” компанияси “Yoz, shoshma!” акциясини эълон қилади
Ўзбекистон | 09:00
-
Ўзбекистон ва Airbus ҳаво кемалари паркини кенгайтиришга келишиб олди
Ўзбекистон | 12:11
-
Шри-Ланка Ўзбекистонга ўз портларидан фойдаланишни таклиф қилди
Иқтисодиёт | 12:06
-
Bloomberg: Германия 2029 йилгача ҳарбий бюджетини икки баравар оширмоқчи
Жаҳон | 11:56
Мавзуга оид

11:14 / 26.07.2025
Киевдаги намойишларнинг 4-куни: акциялар кўлами камаймоқда

11:06 / 25.07.2025
Киевда коррупцияга қарши идоралар мустақиллиги учун намойишлар давом этмоқда

14:51 / 29.06.2025
Сербияда талабалар норозилик намойишлари вақтида тартибсизлик рўй берди. Ўнлаб одам ҳибсга олинди

12:36 / 15.06.2025