Ўзбекистон | 08:31 / 19.07.2025
8258
1 дақиқада ўқилади

Оғир касалликка чалинган маҳкумларни озод қилиш қоидаларига ўзгартириш киритилади

Оғир касалликка чалинган маҳкумларни тиббий текширувдан ўтказиш ва уларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилади.

Жазони ижро этиш департаменти 23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонада даволанаётган оғир беморлар ташхиси Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Тиббиёт бошқармаси бош  инспектор-шифокорлари томонидан ҳам тасдиқланиши лозим.

Руҳий ҳолати бузилган маҳкумлар руҳий ҳолати бузилган шахсларга ёрдам кўрсатувчи касалхонада ёки руҳий ҳолати бузилган шахсларга ёрдам кўрсатувчи  даволаш бўлинмасида стационар шароитда синчиклаб тиббий текширувдан ўтказилади.

Суд мажлисида бемор маҳкум, прокурор, қонунда белгиланган ҳолатларда ҳимоячи, унинг қонуний вакили, тақдимнома киритган муассаса бошлиғи ва касалхона (тиббиёт бўлими) масъул ходими ҳамда беморнинг даволовчи (руҳий ҳолати бузилган шахс масаласи кўрилаётганда — психиатр) шифокор иштирок этади.

Маҳкумни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилиш ҳақидаги тақдимнома бўйича қабул қилинган суд қарори устидан юқори турувчи судга прокурор, маҳкум, унинг қонуний вакили ва ҳимоячи томонидан протест ёки шикоят киритилиши мумкин.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!