Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Amazon раҳбари компаниянинг 737 млн долларлик акцияларини сотди
Жефф Безос сўнгги йилларда мунтазам равишда компания акцияларини сотяпти. Шунга қарамай, у Amazonʼнинг энг йирик акциядорилигича қолмоқда.

Фото: AP
Amazon асосчиси Жефф Безос июн охирларида компаниясининг 3,3 миллиондан ортиқ акцияларини жами 736,7 миллион долларга сотди. Бу ҳақда АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссиясига йўлланган ҳужжатларда сўз боради.
Қайд этилишича, қимматли қоғозлар март ойида эълон қилинган режа асосида сотувга чиқарилган. Ушбу режа 2026 йил 29 майгача Amazonʼнинг 25 миллионтагача акцияларини сотишни назарда тутади.
Жефф Безос сўнгги йилларда мунтазам равишда компания акцияларини сотяпти, бироқ у ҳанузгача Amazonʼнинг энг йирик якка тартибдаги акциядори бўлиб қолмоқда. 2022 йилдан бери у Amazonʼнинг тахминан 44 миллиард долларлик акцияларини сотган.
Олдинроқ у ҳар йили Amazonʼнинг 1 миллиард долларлик акцияларини сотишни режалаштираётганини айтганди — бу маблағлар унинг аэрокосмик компанияси Blue Origin фаолиятини молиялаштириш учун ишлатилади.
Жорий йил бошидан буён Amazonʼнинг капитализацияси 0,5 фоизга ўсиб, 2,34 триллион долларга етган.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хусусий университетларга сиртқи таълимга киришнинг айланма йўли пайдо бўлди
Ўзбекистон | 21:19
-
Россияда совет қуроллари захираси тугаб бормоқда
Жаҳон | 21:19
-
Ангрен воқеаси: педофилия қурбони бўлган ўсмир қиз қонун ҳимоячиларига яна кўзгу тутди
Жамият | 20:44
-
Ўзбекистонда август ойида қандай об-ҳаво бўлиши кутилмоқда?
Ўзбекистон | 20:40
Мавзуга оид

19:44 / 22.06.2025
Amazon сунъий интеллект сабаб ишчи кучини қисқартиради

21:23 / 12.05.2025
Amazon 20 йил ичида компания логотипини биринчи марта ўзгартирди

20:44 / 07.05.2025
8 ёшли бола онасининг телефонидан 70 минг дона конфет буюртма қилди

13:24 / 30.04.2025