Жаҳон | 22:21 / 30.05.2025
10035
2 дақиқада ўқилади

Туркияда фоҳишаликка мажбурлаб келинган 3 нафар ўзбекистонлик аёл депортация қилинди

Игдир шаҳрида ўтказилган махсус операция доирасида фоҳишалик билан шуғулланиб келган 107 аёл ушланди. Уларнинг уч нафари — Ўзбекистон фуқароси.

Фото: Anadolu Agency

Туркиянинг Игдир шаҳрида одам савдоси, фоҳишалик ва наркожиноятларга қарши ўтказилган операция доирасида чет эллик 107 киши депортация қилинди. Уларнинг уч нафари Ўзбекистон фуқароси, деб хабар беради Haberler нашри.

Қайд этилишича, чет эллик аёллар Игдирдаги кўнгилочар муассасаларда ишлаган, улар фоҳишаликка мажбурланган. Шунингдек, ушбу фуқаролар сохта ҳужжатлар асосида Туркияда яшаб келган. Игдир полициясининг Уюшган жиноятчилик ва контрабандага қарши курашиш бошқармаси 24 май куни тепловизорлардан фойдаланган ҳолда 9 та кўнгилочар марказда операция ўтказган.

Операция доирасида қўлга олинган 107 нафар аёлнинг 25 нафари — Озарбойжон, 78 нафари — Эрон, 1 нафари — Қирғизистон ва 3 нафари Ўзбекистон фуқароларидир. Улар депортация қилинган.

«Ходимлар сони, мақсадли манзиллар кўплиги, бир вақтда ўтказилгани ва аниқланган жиноят элементларидаги фарқ сабаб ушбу операция бугунги кунда Игдирда уюшган жиноятчиликка қарши ўтказилган энг йирик операциялардан биридир», — дейилади хабарда.

Фоҳишалик, пора бериш ва одам савдоси жиноятларида айбланиб, 11 киши ушланган. Уларнинг икки нафари озод этилган, тўққиз нафари эса судга қарори билан ҳибсга олинган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти