Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«ПСЖ» Месси ва жамоасини аямади. Ўйин тақдири биринчи бўлимдаёқ ҳал бўлди
Энди «ПСЖ» чоракфиналда «Бавария» билан ўйнайди.

Фото: Reuters
КЖЧ. 1/8 финал
«ПСЖ» — «Интер Майам«» 4:0
29 июн. Атланта. «Мерседес-Бенц Арена»
Голлар: Невеш (6, 39), Авилес (44, автогол), Ҳакими (45+3).
«ПСЖ» — Доннарумма, Ҳакими (Ли Кан Ин, 69), Маркинос (Бералдо, 46), Пачо, Мендеш (Эрнандес, 69), Витиня, Невеш (Дембеле, 61), Руис (Заир-Эмери, 46), Кварацхелия, Дуэ, Барколя.
«Интер Майами» — Устари, Вейгандт, Фалкон, Аллен (Авилес, 19), Алба, Алленде, Редондо, Бускетс, Сеговия (Кремаски, 75), Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Авилес (20), Вейгандт (42), Суарес (74).
Бу ўйин катта қизиқиш билан кутилганди. Лионел Месси собиқ жамоадошларига қарши — клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 1/8 финал баҳси учун жозибадор афиша. Аммо ўйиндан интрига кутганларнинг ҳафсаласи пир бўлди.
Америка клуби сафида барча номдор легионерлар — Жорди Алба, Серхио Бускетс, Месси ва Луис Суарес бошланғич таркибда майдонга тушди. Алба учун бу турнирда илк бор илк дақиқалардан ўйнаши эди.
Месси ўйин олдидан Париждан ўтказилган даври ҳақида яна бир бор ҳасрат қилди. У француз клубидаги бирор кундан қониқиш ҳосил қилмагани ҳақида гапирди. Журналистлар ўйин олдидан «ПСЖ» устози Луис Энрикедан Леони қандай қилиб тўхтатмоқчилиги ҳақида сўрашди. Мураббий камтарлик билан бу ишни бир футболчи билан амалга ошириб бўлмаслигини айтди.
Ўйин Европа чемпионларининг катта устунлиги билан бошланди. Хвича Кварацхелия икки рақибни ортда қолдириб, Брэдли Барколяни қулай вазиятга чиқарди — дарвозабон Оскар Устари зарбани қайтарди. Аммо бир неча дақиқа ўтиб аргентиналик посбон ҳам ожиз қолди. Бу сафар Жоау Невеш Витиня жарима зарбасидан кейин олис устун олдига етказиб берган тўпни боши билан дарвоза тўрига жойлаб қўйди. «Интер Майами» атиги етти дақиқа бардош берди. Месси бундай стартни кутмагани тайин эди.
Аммо Флорида клубининг муаммоси бу билан чекланмади. 21 ёшли ҳимоячи Ноа Аллен белидан жароҳат олиб майдонни эрта тарк этди, унинг ўрнига тушган Томас Авилес эса дарҳол қўполлик ишлатиб, сариқ карточка олди.
Кейин эса ҳеч ким кутмаган футболчи жамоани уялтирди. Тажрибали Серхио Бускетс жарима майдони яқинида тўпни олдириб қўйди — «ПСЖ» кечирмади.
Барколя иштирокида давом этган ҳужум якунида Фабиан Руис тўпни Невешга узатди, у эса осонлик билан дублни расмийлаштирди. Шу тариқа, 39-дақиқадаёқ амалда ўйиндаги интригага барҳам берилди. Бу вақтга келиб Месси 10 марта ҳам тўпга тегина олмаганди.
Кўп ўтмай ўша Авилес Дуэ қанотдан оширган тўпга оёқ қўйиш орқали автогол муаллифига айланди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса «Интер Майами» ҳимоячилари Ашраф Ҳакими иккинчи уринишда тўпни дарвозага михлашини хотиржам томоша қилишди. Марокашлик футболчининг дастлабки зарбаси устундан қайтганди, аммо қайтган тўпга биринчи бўлим «ПСЖ» ҳимоячисининг ўзи етиб келди.
«Интер Майами» биринчи бўлимдаёқ 0:4 ҳисобида ортда қолди. Рақиб дарвозаси томон бирорта зарба берилмади, бирорта бурчак зарбаси ижро этилмади, тўпга эгалик қилиш бўйича камтарона 31 фоизлик кўрсаткич қайд этилди — Америка жамоасининг биринчи бўлим якунларига кўра аянчли статистикаси. Жамоа иккинчи бўлимга чиқмай қўйса ҳам бўлаверарди. «Интер Майами» устози Хавер Маскерано танаффусда бирорта ўзгартириш қилмади. Энрике эса Руис ва Маркиносга дам беришга қарор қилди — уларнинг ўрнини анча ёш Лукас Бералдо ва Уоррен Заир-Эмери эгаллашди.
«Интер Майами» танаффусдан кейин бироз фаоллашди. Аммо клубнинг ўйиндаги дарвоза соҳасига тўғри борган илк зарбаси фақат 63-дақиқага бориб берилди. Буни ҳам Месси қилди, лекин зарба Жанлуиджи Доннаруммани ҳайрон қолдиргулик бўлмади. Бунгача «ПСЖ»да Усмон Дембеле майдонга тушганди. Француз ҳужумчиси учун бу клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида биринчиси бўлди. У миллий жамоа йиғинида жароҳат олганди ва «ПСЖ»нинг турнирдаги фақат тўртинчи ўринига келиб сафга қўшилди.
Мессининг дарвоза соҳасига тўғри борган биринчи зарбаси нисбатан хавфлироқ чиқди. Бўйи баланд бўлмаган аргентиналик бош билан зарба берди, тўп газонга сапчиб бурчак томон борган бўлса-да, Доннарумма бу сафар ҳам унга гол уришга имкон бермади. 87-дақиқада эса «Интер Майами» жарима майдони ташқарисида стандарт вазият ишлади. Стадионга йиғилганлар хурсандчилик билан шовқин кўтаришди, фанатлар телефонларининг камераларини ёқишди. Аммо Месси «Порту» билан ўйиндаги трюкни такрорлай олмади — тўп «жонли девор»дан ўтмади.
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланишидан олдин тўпурарлар ўнлигига кириш учун фаворитлар қаторида саналган Месси тўрт ўйиндаги биргина гол билан иштирокини якунлади. «ПСЖ» — турнир чоракфиналида. Французларнинг кейинги босқичдаги рақиби «Фламенго» билан голларга бой кечган ўйинда устун келган (4:2) «Бавария» бўлади.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Айрим ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинди
Ўзбекистон | 15:52
-
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27
-
"Яшил" ташаббусларни қўллаб-қувватлаш тартиби белгиланди
Ўзбекистон | 15:19
-
Идиш ювиш губкаси: ҳожатхона таглигидан 456 баравар кўп бактерия сақлайдиган ошхона буюми ҳақида нималарни биласиз?
Жамият | 15:04
Мавзуга оид

08:07 / 10.07.2025
«ПСЖ» «Реал»га ҳам ҳеч қандай имкон қолдирмади

11:31 / 06.07.2025
Месси аввал голга сабабчи бўлди, кейин эса иккита чиройли гол билан камбэк қилди

11:26 / 06.07.2025
«Реал» – «Боруссия» ўйинида драма: қўшимча дақиқаларда учта гол урилди

09:30 / 06.07.2025